» » Тошкентда 75 яшар отахон компьютер саводхонлиги курсини тугатди

Закладки Тошкентда 75 яшар отахон компьютер саводхонлиги курсини тугатди

Название:
Тошкентда 75 яшар отахон компьютер саводхонлиги курсини тугатди
Дата:
15-02-2014, 06:06
Просмотры:
1519
 
Тошкентда 75 яшар отахон «Компьютер саводхонлиги асослари» курсини ўқиб тугатди. Бу ҳақда Лилия Николенко Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

Хабар беришларича, исми ошкор этилмаган қария Германия Халқ университетлари Ассоциацияси Халқаро ҳамкорлик институтининг (DVV International) Ўзбекистон филиали қошидаги ўқув курсини тугатган.

Ассоциация вакили унга курсни битирганлик ҳақидаги сертификат ҳамда эсдалик совғасини топшираётиб, агар MS Excel дастурини ҳам ўзлаштирса, отахонга компьютер ҳадя этилишини таъкидлаган.

Мазкур янгиликни ижтимоий тармоқда маълум қилган Лилия Николенко эса: «Балки бу отахонга компьютер совға қиладиган бирор савобталаб ишбилармон топилиб қолар. Эҳтимол, унга бир умрлик чексиз интернет ҳадя этувчи провайдер ҳам чиқиб қолар», — дея умид билдирган. Шундай қилувчилар бўлса, улар ҳақида ўзи ажойиб ҳикоя ёзишга ваъда берган.

Интернет фойдаланувчисининг ёзишича, DVV International Ўзбекистон филиали ўзи ўқитиш ишларини олиб бормайди, балки шундай ўқув марказларини қўллаб-қувватлайди. Отахон эса пойтахтдаги шундай ўқув марказларидан компьютер курсини тугатган. Яна бир изоҳ муаллифи эса агар ўзи бу йил ўқишга кира олса, отахонга чексиз интернетни ўз ҳисобидан ўтказиб беришни ваъда қилган.
 
Манба: Кун

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
aCEventure
bu otaxon internetni bowiga uradimi?
  • 15 февраля 2014 17:43
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz