» » Disklarda buzg'unchi g'oyadan ogohlik

Закладки Disklarda buzg'unchi g'oyadan ogohlik

Название:
Disklarda buzg'unchi g'oyadan ogohlik
Дата:
15-02-2014, 05:43
Просмотры:
1424
 
 
 

     ҚЎШНИМНИНГ ўғли бир нечта дискни қўлида кўтариб келаётган экан. Мен унга:

— Дарсларингни қилиб бўлгандан кейин мазза қилиб мультфильм томоша қилар экансан-да, Азизжон, — десам, у ҳеч иккиланмасдан:

— Мен бу дискларнинг ичида қандай кино борлигини билмайман, ўртоғимнинг акаси бозорда диск сотади. Менга ҳам сотди. Ҳозир уйга кириб, бирма-бир кўриб чиқаман, — деди.

     Диск. Яқин 10-15 йилда истеъмолга кириб келган DVD, VCD, CD, USB-флеш каби қатор турларга бўлинувчи ушбу магнитли воситанинг бир дунё маълумотни ўзида жамлаши бир қарашда мўъжизадек туюлади.

     Президентимизнинг 1997 йил 10 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, давлат қурилишига қарши, ҳудудий бирликни, давлат суверенитети ва сиё­сий мустақилликни бузишга йўналтирилган, урушни, террорни, диний қарама-қаршиликни, миллатчиликни тарғиб этувчи қўлёзмалар ҳамда порнографик мазмундаги расмлар, фото, фотопленкалар, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотиларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.

Масаланинг яна бир жиҳати, дисклар ҳамда бошқа шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш ва сотиш ишлари ҳам тадбиркорлик фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, унга қонуний тус берилган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дискларни мажбурий тартибда назорат-касса машиналари қўлланилган ҳолда турғун савдо шохобчалари ор­қали фақат юридик шахслар сотиши мумкин.

Давлат божхона қўмитасининг берган маълумотига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтган 2013 йилда 150 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Республикамизга 274 миллион сўмдан ортиқ қийматдаги салкам 293 минг дона компакт диск, шунингдек, (уларнинг орасида бўм-бўш дисклар ҳам кўп) турли фильм, концерт ва клиплар ёзилган CD ва DVD дискларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Ҳозирги кунда ноқонуний тартибда сотувга чиқаётган дискларнинг ёшларимиз онгини қандай заҳарлаётгани ҳамда бу борада республикамизда олиб борилаётган ишлар хусусида мутахассислар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Лутфулла ТУРСУНОВ — ЎзМУ психология кафедраси доценти:

— Телевизорда бирор-бир кўрсатувни кўраётган бола бу кўрсатувни қайта кўриш имкониятига эга бўлмаслиги мумкин. Лекин унинг қўлидаги дискда мавжуд бўлган нарсани кўриш имконияти кўпроқ. Фильмлар маъно-мазмунига кўра, даҳшатли ва қўрқинчли, севги-муҳаббат мавзуидаги ҳамда бевосита дам олиш учун мўлжалланган турларга бўлинади. Ўсмир бу фильмларни томоша қилгандан кейин тезроқ ким биландир гаплашиб, мақтанишни хоҳлайди. Кўпинча даҳшатли фильмларни кўрган болаларда қўрқув (фобия) кучайиб кетади. Кучли беҳаё фильмлар эса кейинчалик қарама-қарши жинсга нисбатан узоқлашиш ёки яқинлашишни пайдо қилади. Кўпгина ҳолатларни аниқ фактлар билан башорат қилиш мураккаб нарса. Дискни сотиб олаётган ёшлар асосан унинг муқоваси устидаги расмига қараб харид қилишади. Уларда "маҳсулот”нинг сарлавҳасини кўрибоқ, қизиқиш уйғонади. Катта ёшдагилар эса аксинча, унинг мазмунига кўпроқ эътибор беришади. Айниқса, диск сотадиган сотувчилар ўз мижозларининг фикрини жуда яхши билишади. У ерда ахборот чегараланмаган, боланинг ёшига тўғри келадими, йўқми назорат қилинмайди.

Дам олиш куни бозорга тушдим. Баланд овозда бақираётган диск сотувчининг чорлови беихтиёр эътиборимни тортди:

"— Кино, клип, мультфильмлар ёзилган арзон дисклар бор!”

Растадаги турли хил "қаҳрамон”лар сурати туширилган фильм дискларига қизиқдим. Буларни сотиб ўтирган сотувчи 18-19 ёшдаги ўсмир йигит.

— Мана бу диск қанча туради?

— Уч минг сўм.

— Қаерда ёзилган?

— Билмадим опа! Уйга бориб, қўйиб кўринг, кейин биласиз. Кино бошланишидан олдин ким томонидан ёзилгани айтилади.

У ердан қизимга ўзбек халқ эртаклари ёзилган мульт­фильм дискини  харид қилдим. Муқовасида кўрсатилган мультфильмлар сони олтита бўлса-да, бирортаси тўлиқ ва аниқ ёзилмаган. Сифати жуда паст. Ҳеч қандай меъёрларга жавоб бермайди.

Аббос ИСРОИЛОВ — Республика Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси:

— Президентимизнинг 2006 йил 25 августдаги "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қарори ҳамда Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2013 йил 15 ноябр­даги мажлиси баёнида маънавий-маърифий тарғибот ишларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш борасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент шаҳар бўлими ҳамкорлигида ҳар бир тумандаги интернетхоналар фаолиятининг маърифий-маънавий мезонларга, қадриятларимиз ва миллий қонунчилигимизга, соғлом турмуш тарзига мос бўлиши соғлом авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этиши нуқтаи назаридан бир қатор интернетхоналар фаолияти махсус саволнома асосида ўрганиб чиқилиб, ютуқлар баробарида камчиликларга ҳам йўл қўйилгани аниқланди.

Дискларнинг аксариятида чет эл кинолари ва қўшиқлари тарғиб қилинади. Уларнинг харидори эса, асосан, ёшлар. Ноқонуний видеомаҳсулот савдоси билан шуғулланаётган қонунбузарлар нафақат иқтисодиётимизга, балки жамиятимизга ҳам маънавий зарар етказаёт­гани аянчлидир. Улар тарқатаёт­ган дискларга жойланган фильм­ларнинг номларига эътибор беринг-а: "Любовь без пересадник”, "Зло-2”, "Первых свиданий”, "На дароге”. Картотекадаги фильмларнинг кўпчилиги хорижий давлатларники, ўзбекона ҳаётни акс эттирувчи миллий киноларимиз жуда оз.

Рустам ШАРИПОВ — "Ўзбеккино” миллий агент­лигининг Лицензиялаш, аудиовизуал маҳсулотларни эксперт баҳолаш ва хал­қаро алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи:

— Республикамизда ёш­лар ўртасида маънавий-ахлоқий хислатларни бузувчи зўравонлик, шафқатсизлик ва порнографик, шунингдек, реакцион-сектант, сохта диний мафкурани тарғиб қилувчи, атрофдагиларни салбий ҳаракатларга ундовчи материаллардан иборат бўлган, кўргазма, фон сифатида хизмат қилувчи расмлар, аудио-видеоёзувлар, чизма ва суратли тасвирлар, овозли видеороликларни намойиш этиш, тарқатиш, қўлланиш каби ҳолатларга қонунларимизда тегишли жазо чоралари кўриш белгилаб қўйилган.

Ўтган 2013 йилда бўлимимиз олти мингдан ортиқ дискларни кўриб чиқиб, уларга ўз хулосаларини берди. Ҳозирги кунда ўзбек миллий фильмларимизни контрафакт усулида кўчиришни тўхтатиш устида бир неча ишлар олиб бораяпмиз. Чунки контрафакт диск­лар фильмларнинг премьерасига катта зарар етказади.

Шунга қармай, мўмай даромад илинжида турли фильм­лар, концертлар, клиплар ва бошқа материалларни яширин равишда кўпайтириб, пуллаётган "тадбиркор”лар ҳам учрамоқда. Республикамиздаги бозорлар ва бошқа жамоат жойларида ўзбошимчалик билан "пештахта” ўрнатиб, ҳатто озиқ-овқат дўконларининг ҳам бир четида ўзининг ноқонуний савдосини авж олдириб турган диск сотувчиларига кўзингиз тушади. Ачинарлиси, улар бегона эмас, ўзимизники, ўзимизнинг ватандошларимиз эканлигидир.

Афсуски, орамизда ёшлар онгини ахлоқий бузуқлик, зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм каби турли ёт ғоялар билан заҳарлаёт­ган, турли адабиёт, аудио ва видео воситаларини бойлик орттириш эвазига тарғиб қилаётган, анъана ва қадриятлар, турмуш тарзи, маънавий-ахлоқий қарашларга салбий таъсир ўтказаётганлар ҳам йўқ эмас.

Ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, энг аввало, инсон организмида ушбу касалликка қарши иммунитет ҳосил қилиш кераклиги барчамизга маълум. Мафкуравий иммунитет бу — ёшларнинг жамиятимиз тараққиётига тўғаноқ бўладиган бузғунчи, вайронкор ғояларга қарши кураша олиш қобилиятидир. Бу қобилиятни шакллантиришнинг энг қисқа йўли эса миллий ғоя, мафкура ва маънавиятни анг­лашдан бошланади.

Дарҳақиқат, Президентимиз таъкидлаганидек, "Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шуб­ҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йў­қотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўл­сак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”.

Мадина ҲАМДАМОВА,

"Инсон ва қонун” мухбири

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz