Закладки МАШЪУМ НИЯТ

Название:
МАШЪУМ НИЯТ
Дата:
7-02-2014, 05:28
Просмотры:
935


     Ичкилик охир-оқибат яхшиликка олиб келиши ёки умрни узайтириб, ақлга ақл қўшиши ҳақида ҳали бирон киши айтмаган ва айтолмайди ҳам. Чунки, спиртли ичимлик инсон танасига кирганидан кейин кишини қаерларга «етаклаб» бориши-ю, не балоларга гирифтор қилиши ҳақида ҳаётда жуда ҳам мисоллар кўп. 
     Сакоки (исм-фамилиялар ўзгартирилган) улғайиб, болаларининг роҳатини кўриш вақти келганида ҳаёти ичкилик туфайли кескин ўзгариб кетиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаган бўлса керак. Унинг ичкиликка берилиши биринчи навбатда оиладаги тинч-тотувликка таъсир кўрсатиб, ичидан дарз кетишига олиб келди. Чунки, Сакоки ичиб олган куни уйда, албатта, жанжал бўлар, бу ҳол турмуш ўртоғи Лавранинг калтак ейиши ҳамда эрнинг хотинини ўлдириш ҳақидаги таҳдиди билан якун топарди. Шу сабабли, йигирма уч йиллик турмушдан кейин Лавра болаларини олиб онасиникига кетишга мажбур бўлди. Орадан уч йил ўтиб, уларнинг никоҳлари расман бекор қилинди. Лавра катта ўғли билан онасиникида, Сакоки эса ўз уйида кичик ўғли билан яшай бошлашди. Ён-атрофдагилар шу билан улар тинчиб кетишади, деб ўйлашганди, аммо бундай бўлмади.
     Лавра кетиб қолганидан кейин ҳам Сакоки ўз билганидан қолмади. Спиртли ичимлик унинг яқин «дўсти» бўлиб қолаверди. Шундай кунлардан бирида кечки пайт ҳамтовоғи билан кафеда уч шиша ароқни «бўшатган» Сакоки уйга келиши билан ухлаб қолди. Унинг уйқусини Ўроз исмли эски танишининг ярим кечаси қилган телефон қўнғироғи бузди.
- Ярим кечаси безовта қилган ким? — ўдағайлади Сакоки.
- Сакоки кечирасан-у, лекин бунга мажбур бўлдим, — жавоб қайтарди Ўроз. — Бошқа иложим йўқ эди.
- Чайналмай гапирсанг-чи, — деди Сакоки.
- Ҳаётингга аралашмоқчи эмасман-у, лекин хотинингни уйимдан олиб кетмасанг бўлмайди.
- Нима, хотиним сеникида нима қилаяпти?
- Айтарли ҳеч нима, аммо у уйимда спиртли ичимлик ичиб… — Ўроз гапини тугатмасдан Сакокининг: «Турган жойингда қимирламай тур, ҳозир етиб бораман», деган таҳдидли овозини эшитди.
     Ярим кечаси бўлишига қарамасдан, Сакоки ширин уйқуда ётган ўғли Айретни «Тур, онангни ярим кечаси нима ишлар қилиб юрганини ва унинг асл башарасини кўрсатаман», деб уйғотиб, кўчага олиб чиқди. Биринчи дуч келган автомашинани тўхтатиб, ота-бола Ўроз айтган «Астер-вилла» кафеси ёнига етиб келишди. Ўроз уларни қарши олиб, уйига бошлади. Сакоки ўғли Айретга уйда айтган фикридан қайтиб, қайнонасининг уйи шу яқин атрофда бўлганлиги учун уларникига киришни тайинлади. Сўнгра ўзининг ҳақлигини исботлаш мақсадида қайнотаси Аркадийга телефон қилиб, ҳозир ярим кечаси бировнинг уйида ичиб ўтирган қизи Лаврани ўлдиришини, шунинг учун келиб, буни ўз кўзи билан кўришини талаб қилди. Аркадий унинг бу каби гапларига кўникиб қолгани учун эътибор қилмай, куёвининг навбатдаги нағмаси деб ўйлаб, телефонни қўйиб қўйди.
     Сакоки Ўроз билан унинг уйига кўтарилди. Эшикни Ўрознинг хотини Нигора очди. Лекин Нигора саломлашиб улгурмасиданоқ Сакоки уни четга суриб, Лавранинг кулгуси эшитилаётган балкон томон йўл олди.
     У ерда Лавра Нигоранинг синглиси Нозима билан ўтирган экан. Стол устида турган пиво ва бокаллар Сакокининг ғазабини баттар қайнатди.
- Мен бераётган пуллар ҳали шунақа мақсадларга ишлатилаяптими, — дея ўшқириб, Лаврага кетма-кет мушт туширди. Лавра зарбалар кучидан ерга йиқилганидан кейин ҳам тинчланмай, стол устидаги пичоққа ташланди.
     Шу пайт хонага Ўроз кириб келиб, Сакокига эсини йиғиб олишни айтди. Сакоки эса баттар ғазаб отига миниб, қўлидаги пичоқ билан ҳамла қила бошлади. Ўроз вазиятнинг жиддийлигини сезиб, уни маҳкам ушлаб олди. Бироқ Сакоки агар уни ҳозироқ қўйиб юбормаса, уларни ҳам Лаврага қўшиб ўлдириб юбориши мумкинлигини айтди. Шундан сўнг Ўроз Сакоки бунчалик тубанликка бормас, деган умидда уни қўйиб юборди-да, болалари ва қайнсинглиси Нозима билан уйдан чиқиб кетди. Ташқарида бироз тургач, кўнгли ғаш бўлиб, яна уйига қайтиб чиқди. Лекин вазият у ўйлагандек эмасди — Лавра ерда қонга бўялган ҳолда ҳушсиз ётарди. Ўроз дарҳол «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилди. Аммо Лавра касалхонага етиб бормасдан, йўлда вафот этди.
     Суд ҳукми ўқилиб, Сакокига узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Аммо… ичкилик туфайли асабини жиловлай олмай, икки нафар фарзандини онасидан айириб, инсонийлик қиёфасини йўқотган Сакокининг дағдағасини навбатдаги нағма деб ўйлаган яқинларининг эътиборсизлиги бир инсоннинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига олиб келди.

Наргиза Султанова, Мирзо Улуғбек туман прокурори ёрдамчиси.
"БЕКАЖОН" газетасидан



кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz