Закладки Янгиликлар

Название:
Янгиликлар
Дата:
4-02-2014, 07:11
Просмотры:
1039


Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 6 сўмга қимматлашди




Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Бу ҳақда Марказий банки ахборот берди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2014 йил 4 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2 минг 209 сўм 68 тийинга тенг қилиб белгиланган. 28 январдаги курс (2 минг 203 сўм 49 тийин) билан таққослаганда, 1 АҚШ доллари 6 сўм 19 тийинга, 2014 йил 1 январдаги ҳолат (2 минг 202 сўм 20 тийин) билан таққослаганда, 7 сўм 48 тийинга қимматлаган.

Шунингдек, 2014 йилнинг 4 февралидан бошлаб 1 Россия рубли 62 сўм 81 тийин (1 сўм 51 тийинга арзонлашган), 1 евро 3 минг 9 сўм 93 тийин (9 сўм 88 тийинга қимматлаган), 1 Швейцария франки 2 минг 457 сўм 71 тийин (27 сўм 12 тийинга арзонлашган), 1 фунт стерлинг 3 минг 629 сўм 84 тийин (6 сўм 14 тийинга арзонлашган) этиб белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарни ўзи белгилаган қийматда сотиш ва сотиб олиш мажбуриятини олмаган. Ўзбекистон Президентининг 30 январда имзолаган жисмоний шахсларга валюта сотиш тартибини янада либераллаштириш тўғрисидаги Қарорига кўра, Ўзбекистоннинг ваколатли банклари айнан Марказий банк белгилаган курс бўйича нақдсиз хорижий валютани сотишлари керак.



Ўзбекистоннинг Германия ва Испаниядаги элчиси Чехияда ҳам элчилик қилади




Ўзбекистоннинг Чехиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Берлинда) Дурбек Омонов Чехия Республикаси президенти Милош Земанга ишонч ёрлиқларини топширди. 

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Милош Земан Ўзбекистон билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, сайёҳлик, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кучайтиришдан Чехия манфаатдор эканлигини маълум қилди.

Хабар беришларича, Чехия президенти Ўзбекистон халқи ва раҳбариятига омад ва фаровонлик тилаган.

1965 йилда туғилган Дурбек Омонов 2013 йил 27 сентябрдан Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Шунингдек, 2014 йил январидан у Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси (қароргоҳи Берлинда) ҳам ҳисобланади.



«Ўқитувчи» АҚШ элчихонаси кўмагида ўзбекча-инглизча янги луғатни нашрдан чиқарди




АҚШ элчихонасининг молиявий кўмаги билан чоп этилган ўзбекча-инглизча, инглизча-ўзбекча янги луғатнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот маросими 31 январь куни элчи Жорж Кролнинг Тошкентдаги қароргоҳида бўлиб ўтган.

Луғат Тошкентдаги «Ўқитувчи» нашриёт уйи томонидан чоп этилган. Нашрдан мактаб ва олий ўқув юртларида инглиз тилини ўрганаётганлар, шунингдек, бошқа касб эгалари учун фойдали бўлиши мумкин бўлган 80 мингдан ортиқ сўз ва иборалар ўрин олган.

Луғат муаллифи Шавкат Бўтаев ҳамда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ва Ўзбекистон Фанлар академиясининг бошқа мутахассислари АҚШ элчихонасининг кўмагида лойиҳа устида ҳамкорликда ишлашди.

АҚШ элчиси Жорж Кролнинг сўзларига кўра, ушбу луғат шу йўналишдаги энг йирик луғатлардан биридир. «Ушбу луғат халқаро мулоқот тили ҳисобланган тили инглиз тилини ўрганишни ҳам, жаҳоннинг энг бой ва гўзал тилларидан бири бўлган ўзбек тилини ўрганишни ҳам осонлаштиради», – дея қайд этди элчи.

Элчихона томонидан ажратилган грант минг нусха луғатни чоп этишга етади. Чоп этилган китоблар Ўзбекистон Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, мамлакат кутубхоналари ва университетларига тарқатилади.

АҚШ элчихонаси ушбу луғатни, шунингдек, ўзбек тили дарслари олиб бориладиган АҚШ университетларига ҳам жўнатади.

«Билайн-Ўзбекистон» Facebook’даги ўқувчиларига романтик кеча учун таклифнома беради


«Билайн-Ўзбекистон» алоқа оператори Facebook’даги ўз саҳифасида, International Hotel Tashkent меҳмонхонаси билан ҳамкорликда, «Романтика» танловини бошлади. Бу ҳақда «Билайн-Ўзбекистон» матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар беришларича, 10 февраль соат 14:00гача Facebook’даги «Билайн-Ўзбекистон» саҳифасига обуна бўлган фойдаланувчилари ўз умр йўлдошининг исми олдида @ белгиси қўйилган, ва шу ҳолда уни белгилаган шарҳ қолдиришлари мумкин.

Ўз ёзуви остида энг кўп Like («Ёқди») тўплаган иштирокчи 14 феврал куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг «Аллегро» ресторанида ҳашаматли муҳитда бўлиб ўтадиган романтик кечага икки кишилик таклифномани қўлга киритади.

Маълумот учун, «Билайн-Ўзбекистон»нинг Facebook саҳифаси Марказий Осиёдаги энг йирик фейсбук-уюшма бўлиб, 130 мингдан ортиқ фойдаланувчини бирлаштиради.

Тошкентда кўча номларининг ўзгартириш ҳақида навбатдаги қарор қабул қилинди


Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши шаҳарнинг бир қатор кўчалари ва маҳаллалари номини ўзгартириш ҳақида навбатдаги қарорни қабул қилди. 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сессия қарорига асосан, Ўзбекистон пойтахтининг бир қатор кўча ва маҳаллалари номлари ўзгартирилди.

Номлари янгиланган кўча ва маҳаллалар рўйхати 30 январь куни шаҳар ҳокимлигининг нашрлари – «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталарида чоп этилди.

Мирзо Улуғбек тумани

Семашко кўчаси — Риштон 2-тор кўчаси
Янги номсиз берк кўча — Салом 1-берк кўчаси
Геодезист берк кўчаси — Гулсанам 2-берк кўчаси
Нодира кўчаси (такрор) — Булоқсой кўчаси
Авиценна кўчаси (такрор) — Булоқсой 1-тор кўчаси
Курчатов кўчаси (такрор) — Булоқсой 2-тор кўчаси
Убай Орифов кўчаси (такрор) — Булоқсой 3-тор кўчаси
Улуғ Ғуломов кўчаси (такрор) — Хуросон кўчаси
Дўстлик кўчаси (такрор) — Хуросон 1-тор кўчаси
Роҳат кўчаси (такрор) — Хуросон 2-тор кўчаси
Бобур кўчаси (такрор) — Хуросон 3-тор кўчаси
Фурқат кўчаси (такрор) — Хуросон 4-тор кўчаси
Охунбобоев кўчаси (такрор) — Ширинсой кўчаси
Беруний кўчаси (такрор) — Ширинсой 1-тор кўчаси
Ҳамза кўчаси (такрор) — Ширинсой 2-тор кўчаси

Миробод тумани

Шодмон Умаров кўчаси — Савр 4-тор кўчаси

Олмазор тумани

Рўзи Ашуров кўчаси — Субҳидам кўчаси
Рўзи Ашуровнинг 1, 2-тор кўчалари — Субҳидам 1, 2-тор кўчалари
Абдулла Муродхўжаев кўчаси — Қорасарой 2-тор кўчаси
Ҳайитбой Тошмуҳамедов кўчаси — Мирзо Ғолибов 4-тор кўчаси
Ҳайитбошй Тошмуҳамедов 1,2 4-тор кўчалари — Мирзо Ғолиб 5-7-тор кўчалари
О. Бобожонов 1-тор кўчаси — Шимолий Олмазор 1-тор кўчаси
Ўрол Тансиқбоев массиви — Бешқўрғон массиви
Ўрол Тансиқбоев 1-4-массивлари — Бешқўрғон 1-4-массивлари
Ўрол Тансиқбоев кўчаси — 4-Қорақамиш кўчаси
Янги номсиз кўча — Кошона 3-тор кўчаси

Учтепа тумани

Хондамир 1-тор кўчаси — Якдил 3-тор кўчаси

Чилонзор тумани

Иномжон Икромов кўчаси — Зуҳра 1-тор кўчаси
Иномжон Икромов 1-тор кўчаси — Зуҳра 2-тор кўчаси
Иномжон Икромов берк кўчаси — Зуҳра 1-берк кўчаси
Аҳмад Яссавий кўчаси (такрор) — Гулистон кўчаси
Абдулла Тўқай сувли кўчаси — Дилбанд 4-тор кўчаси
Арнасой кўчаси йўналишидаги иссиқхона ўрнида пайдо бўлган кўчалар — Арнасой 1-3-тор кўчалари
Сувли берк кўча — Бешёғоч 2-берк кўчаси

Шайхонтоҳур тумани

Иброҳим Каримов кўчаси — Садриддин Айний 2-тор кўчаси
Одил Мухторов кўчаси — Кўкча Дарвоза 2-тор кўчаси
Одил Мухторов тор кўчаси — Кўкча Дарвоза 3-тор кўчаси
Абдукарим Азимов кўчаси — Фузулий 1-тор кўчаси
Абдулҳай Абдувалиев кўчаси— Фузулий 2-тор кўчаси
Солиҳ Умаров кўчаси — Шерозий кўчаси
Саъдулла Исматов кўчаси — Шерози 1-тор кўчаси
Акмалхон Сўфихонов кўчаси — Орифон 1-тор кўчаси
Қутбиддин Шамсиев кўчаси — Орифон 2-тор кўчаси
Маъруф Назаров кўчаси — Орифон 3-тор кўчаси
Юсуф Иброҳимов кўчаси — Орифон 4-тор кўчаси
Файзулла Абдуллаев кўчаси (вилоятдан ўтган) — Меҳнатобод кўчаси
Риҳси Усмонов кўчаси (вилоятдан ўтган) — Меҳнатобод 1-тор кўчаси
Файзулла Абдуллаев 1-тор кўчаси (вилоятдан ўтган) — Меҳнатобод 2-тор кўчаси
Файзулла Абдуллаев 1, 2-берк кўчалари (вилоятдан ўтган) — Меҳнатобод 1, 2-берк кўчалари
Фозил Одилов кўчаси (вилоятдан ўтган) — Тарона кўчаси
Фозил Одилов 1-3-тор кўчалари (вилоятдан ўтган) — Тарона 1-3-тор кўчалари
Восит Маликов кўчаси (вилоятдан ўтган) — Сариосиё кўчаси
Бобур кўчаси (вилоятдан ўтган, такрор) — Сариосиё тор кўчаси
Восит Маликов берк кўчаси (вилоятдан ўтган) — Сариосиё берк кўчаси
Зоир Мақсудов кўчаси (вилоятдан ўтган) — Избоскан кўчаси
Ҳожиакбара Отажонов кўчаси (вилоятдан ўтган) — Хўжайли кўчаси
Ҳожиакбар Отажонов 1-тор кўчаси (вилоятдан ўтган) — Хўжайли 1-тор кўчаси
Ҳожиакбар Отажонов 1-берк кўчаси (вилоятдан ўтган) — Хўжайли 1-берк кўчаси
Ҳожиназар Худойберганов кўчаси (вилоятдан ўтган) — Қушқўнди кўчаси
Дорис ас-Салом кўчаси (вилоятдан ўтган) — Қушқўнди 1-тор кўчаси
Фахриддин Садриддинов кўчаси — Қушқўнди 2-тор кўчаси
Янги номсиз кўчалар — Қушқўнди 5-10-тор кўчалари
Тилаволди Мехмонов кўчаси — Бўстон 1-тор кўчаси
Тилаволди Мехмонов 1-тор кўчаси — Бўстон 2-тор кўчаси
Тилаволди Мехмонов 2-тор кўчаси — Бўстон 3-тор кўчаси
Ашир Отажонов тор кўчаси — Бўстон 4-тор кўчаси
Малик Саъдуллаев кўчаси — Бўстон 5-тор кўчаси
Ўзбекистон кўчаси (такрор) — Бўстон 6-тор кўчаси
Ашир Отажонов берк кўчаси — Бўстон 1-берк кўчаси
Йўлдош Қосимов кўчаси — Тахтапул 5-тор кўчаси
Чернильний тор кўчаси — Тахтапул 6-тор кўчаси
Озерная кўчаси — Тахтапул 7-тор кўчаси
Озерная тор кўчаси — Тахтапул 8-тор кўчаси
Алижон Холиқов кўчаси — Термиз 2-берк кўчаси
Вали Хўжаев кўчаси — Камолон 2-тор кўчаси
Шалом Алейхум кўчаси — Огаҳий 2-тор кўчаси
Ҳоди Тоқтош — Чуқуркўприк 3-тор кўчаси
Ҳоди Тоқтоша 1-тор кўчаси — Чуқуркўприк 4-тор кўчаси
Замон Назиров кўчаси— Шайхонтохур тор кўчаси
Шоирлар кўчаси (такрор) — Анҳорбўйи берк кўчаси

Ҳамза тумани

Янги берк кўча — Катта Олмос 3-берк кўчаси
Бекетов кўчаси — Мавлон Риёзий 3-тор кўчаси

Юнусобод тумани

Киевская 1-чизиғи — Қорхожаота 5-тор кўчаси
Гв. полковниги Хўжаев 1-тор кўчаси — Қорхожаота 6-тор кўчаси
Гв. полковниги Хўжаев 3-тор кўчаси — Қорхожаота 7-тор кўчаси
Аҳмаджон Бўриев кўчаси — Азимтепа кўчаси
Аҳмаджон Бўрев 1-3-тор кўчалари — Азимтепа 1-3-тор кўчалари
Абдуваҳоб Рафиқов кўчаси — Ўлкаобод кўчаси
Абдуваҳоб Рафиқов 1-4-тор кўчалари — Ўлкаобод 1-4-тор кўчалари
Саид Маликов кўчаси — Хушнаво кўчаси
Саид Маликов 1-3-тор кўчалари — Хушнаво 1-3-тор кўчалари
Д. Нурмуҳамедов кўчаси — Хушнаво 4-тор кўчаси
Нурмуҳамедов 1-тор кўчаси — Хушнаво 5-тор кўчаси
Нурмуҳамедов 3-тор кўчаси — Хушнаво 6-тор кўчаси
Маъруф Қориев кўчаси — Элнур кўчаси
Маъруф Қориев 1-4-тор кўчалари — Элнур 1-4-тор кўчалари
Осиё кўчаси (такрор) — Хонарик кўчаси
«Ғ. Абдуллаев» маҳалласи — «Анорзор» маҳалласи
Ғ. Абдуллаев кўчаси — Анорзор кўчаси
Анорзор кўчаси (кичик кўча) — Анорзор 3-тор кўчаси
Ғ. Абдуллаев 1-3-тор кўчалари — Анорзор 4-6-тор кўчалари
Чинобод кўчаси (такрор) — Отчопар 2-тор кўчаси
Киевская 2-чизиғи — Ифтихор 16-тор кўчаси
Мирзо Юсуф кўчаси — Хиёбонтепа кўчаси
Мирзо Юсуф 1-3-тор кўчалари — Хиёбонтепа 1-3-тор кўчалари
Мирзо Юсуф берк кўчаси — Хиёбонтепа берк кўчаси
Боғишамл 2-тор кўчасининг Зиёлилар кўчаси бўйлаб бир қисми – Зиёлилар кўчаси
Турғун Пўлат 1, 2-берк кўчалари — Еттичинор 1, 2-берк кўчалари

Яккасарой тумани

Мақсуда Ҳожинова кўчаси — Сардоба кўчаси
Абдушукур Қодиров кўчаси — Ат-Термизий 1-тор кўчаси
Марат Нурмуҳамедов кўчаси — Хазинабоғ кўчаси
Аҳрор Музаффаров кўчаси — Мерос кўчаси
Аҳрор Музаффаров 1-тор кўчаси — Мерос 1-тор кўчаси
Аҳрор Музаффаров 10-тор кўчаси — Мерос 2-тор кўчаси
Сиддиқ Ражабов кўчаси — Сабо кўчаси
Сиддиқ Ражабов 1-тор кўчаси — Сабо 1-тор кўчаси
Саттор Эшонқулов кўчаси — Дилҳирож кўчаси
Акбар Асқаров кўчаси — Ракатбоши 8-тор кўчаси
Акбар Асқаров тор кўчаси — Ракатбоши 9-тор кўчаси


«Пахтакор» Польша клубини мағлуб этди



Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган Тошкентнинг «Пахтакор» клуби 1 февраль куни Польшанинг «Ягеллония» жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Польша Кубоги ва Суперкубоги соҳибига қарши ўйин 1:0 ҳисобида «Пахтакор» фойдасига ҳал бўлди. Жамоага ғалаба келтирган ягона гол ҳимоячи Камолиддин Тожиев томонидан киритилган.

«Ягеллония»га қарши ўйин «Пахтакор»нинг Туркия йиғини доирасидаги иккинчи назорат баҳси бўлди. Бунгача жамоа Россия 1-дивизиони вакили «Нефтехимик» жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

«Пахтакор» футбол клуби, режа бўйича, 4 февраль куни Россия Премьер-лигаси вакили «Терек», 7 февраль куни эса Россия 1-дивизиони вакили «Шинник»га қарши тўп суради.


Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz