» » Асал Шодиева:Онам куёв танловида розилигимсиз қарор қабул қилмайди

Закладки Асал Шодиева:Онам куёв танловида розилигимсиз қарор қабул қилмайди

Название:
Асал Шодиева:Онам куёв танловида розилигимсиз қарор қабул қилмайди
Дата:
29-01-2014, 23:47
Просмотры:
2971
 

     Аввалги хабарларимизда актриса Асал Шодиева кинони тарк этиши ҳақида хабар бергандик. Актриса бу масала бўйича "Даракчи” газетаси билан бўлган интервьюда ойдинлик киритиб ўтди.


— Ижтимоий тармоқларда турмушга чиқаётганингиз ҳақидаги маълумотларга кўзимиз тушди...


— Очиғи, эшитиб ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Айни дамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтининг тўртинчи босқичида таҳсил оляпман. Битирувчи бўлганим сабабли диққат-эътиборимни ўқишга қаратмоқчиман. Тан оламан, кинода фаолият юритган даврим — энг яхши йилларим! Кинодан кетишга мени ҳеч ким мажбурлагани йўқ, ўз хоҳишимга кўра бу соҳани тарк этяпман. Ижро этган ролларим орқали томошабинларга оз бўлсада тўғри йўл кўрсатганим, миллионлаб мухлисларга қувонч улашиб, уларга маданий ҳордиқ ва эстетик завқ берадиган соҳа билан шуғулланганимдан фахрланаман. Шу фурсатдан фойдаланиб, кинода ўз ёрдамини аямаган касбдошларимга ҳам миннатдорчилик билдираман! Мухлисларимга эса, энг самимий тилакларим ва муҳаббатимни санъатим орқали бера олганимдан бахтлиман!



— Ижодий танаффус давомида мухлислар сизни унутиб қўйишларидан чўчимайсизми?

— Назаримда, ҳақиқий мухлис севимли санъаткорини унутмайди. Ижодий танаффусим қанча муддатга чўзилишини ҳозирча билмайман. Демак, кинога қайтишим ҳам ноаниқ.

— Куёв танлаш борасидаги қарашларингиз онангизники билан бир хилми?

— Албатта! Онам билан дид ва фикрлаш борасида деярли саксон фоиз ўхшашлик бор. Аммо, куёв танловида розилигимсиз қарор қабул қилмайди. Оиламдагилар санъатимни ҳурмат қилишгани учун ҳам ижодимга тўсқинлик қилишмаган.

— Асал Шодиева ўз мухлисига турмушга чиқиши мумкинми?

—(Ўйланиб) Албатта мумкин! Бу тақдир, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Билишимча, санъатдан йироқ бўлган оилалар негадир "барибир рад жавобини оламиз”, деган маънода уйимизга совчи бўлиб келишга ботинишмас экан (самимий кулади). Ҳатто ёнимга келиб, гапиришга ҳам юраги бетламайди (кулади).

— Мухлисларингиз "Табассуми ўзгача, юзидаги холи, узун сочи ҳам ўзига ярашади”, деган фикрда...

— Тўғриси, илк бор мухлисларим ташқи кўринишим борасида ижобий фикрда эканини сиздан эшитяпман. Чунки, ўзимга ўзим ёқмайман. Яна бир гап — кўпчиликка ёққан нарсадан қочишга ҳаракат қиламан. Мухлисларимизга эса, фақат ролларим билан ёқишни истайман! Қолаверса,
кинога ташқи кўринишим билангина кириб келдим, деёлмайман. Ҳақиқатда гўзал қизлар орасидан айнан менга кино соҳасида имкон берилгани бу —тақдир!


— Актрисалар қадди-қоматига жиддий эътибор қаратади. Сиз ҳам улар сирасига кирасизми?

— Асло! Ёшликнинг ўзи гўзаллик, унга ортиқча пардознинг кераги ҳам йўқ. Спорт билан ҳам шуғулланмайман,парҳез ҳам тутмайман. Юзимга ҳеч қандай крем суртмайман. Назаримда, ўттиз ёшдан ошганимда парҳез тутсам керак (кулади).


— Одатда мухлислар севимли санъаткорларига тақлид қилади...

— Тўппа-тўғри! Ўзбек қизи ибо-ҳаёси билан ажралиб туради, юзида қандайдир илиқ истара бор. Қизларимиз фильмларда ижро этган бахтли қаҳрамонларим сингари саодатли бўлишларини истайман! Уларга худди ўша фильмлардаги каби бахтли тасодифий учрашув ва барча қизларорзу қилган ширин бахт насиб этишини тилаб қоламан!


Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА суҳбатлашди, "Суғдиёна" газетасидан


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
aa76-4138745
Asal SHodievaga Real Hayotdagi Rollariga Omad Tilab Qolaman ...............
  • 30 января 2014 15:17
keramist
Asal Shodiyevani judayam hurmat qilaman. Keng dunyoqarash, chuqur fikrlay oladigan qiz. Tugrisi kinodan vaqtincha bulsa ham ketib tugri qilibdi. shahsiy hayotida omad, va oilaviy baht tilab qolaman.

  • 30 января 2014 19:42
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz