» » Ички кийимлар музейидан Брюссель мэрининг калта иштони ўғирланди

Закладки Ички кийимлар музейидан Брюссель мэрининг калта иштони ўғирланди

Название:
Ички кийимлар музейидан Брюссель мэрининг калта иштони ўғирланди
Дата:
26-01-2014, 07:12
Просмотры:
1355
 
     Брюсселдаги барлардан бирининг қошида ташкил этилган ички кийимлар музейидан шаҳарнинг амалдаги мэри Иван Майернинг калта иштонини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда The Daily Telegraph хабар бермоқда.

    Ўғирлик ортида ким тургани номаълум.

     De Dolle Mol бари эгаси, анархист ва кинорежиссёр Жан Бикуанинг қайд этишича, у калта иштонлар музейини ҳар доим қизиқарли жой деб билган ва ундаги экспонатлар ўғрилар учун қизиқ бўлади деб ўйламаган. «Бу нимаси, энди мен кузатув камералари ўрнатишим керакми?», – дея таъкидлаган нашр суҳбатдоши. Шаҳар ҳокимининг ўзи ушбу ҳодисага муносабат билдирмаган.

     Бикуа шаҳар мэрининг дастхати туширилган экспонат қайтариб олиб келишларига умид билдирган. Унинг айтишича, агар ўғриваччалар музейдан олинган калта иштонни қайтариб келишса, уларни пиво билан меҳмон қилади. Айни вақтда, Expatica нашрининг қайд этишича, муассаса эгаси Брюссель мэри музей учун яна бир жуфт янги калта иштон олиб келиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаяпти.

     Калта иштонлар музейи «ички кийимда ҳамма тенг» тамойилига асосланади. Ҳар якшанба фақат кундузи ишлайдиган музейда Брюссель маъмурияти вакилларининг ички кийимларини томоша қилиш мумкин. Калта иштонлар бу музейга қандай олиб келиниши маълум эмас.
 
Манба: Кун

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz