» » Ўзбекистон футболида келишилган ўйинлар ва таниш-билишчиликка қарши кураш эълон қилинди

Закладки Ўзбекистон футболида келишилган ўйинлар ва таниш-билишчиликка қарши кураш эълон қилинди

Название:
Ўзбекистон футболида келишилган ўйинлар ва таниш-билишчиликка қарши кураш эълон қилинди
Дата:
26-01-2014, 07:08
Автор:
Просмотры:
1260
 
Ўзбекистон Футбол Федерацияси (ЎФФ) Ижроия қўмитаси келишилган ўйинларда иштирок этган шахсларни, шунингдек, терма жамоаларга футболчиларни таниш-билишчилик орқали жалб қилган мутахассисларни умрбод футболдан четлатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг қайд этишича, Ўзбекистон футболида келишилган ўйинлар борлиги ҳақида бугун «матбуот бекорга бонг ураётгани йўқ». Ташкилот раҳбарининг маълум қилишича, ЎФФ «мана шундай жирканч ишларни фош қилиш учун давлат органлари билан ишлашга тайёр».

ЎзПФЛ матбуот хизматининг хабар беришича, келишилган ўйинларда иштирок этган ҳар қандай шахс, «футбол олдидаги хизматларидан қатъи назар», футболдан умрбод четлатилиши ҳақида ЎФФ Ижроқўми қарори қабул қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон футболи раҳбари бирор бир футболчи, у «кимнингдир қариндоши бўлгани сабаб» терма жамоага келишига йўл қўйилмаслигини ҳам маълум қилди. «Футболчи терма жамоага чақириляптими, одиллик бўлсин», – деди Усмонов.

Шу муносабат билан, ЎзПФЛ матбуот хизматининг маълум қилишича, «маҳаллийчилик, таниш-билишчилик ва уруғ-аймоқчилик ҳолатларига йўл қўйилмаслик, йўл қўйилган тақдирда футболдан бутунлай четлатиш каби масалаларни ўз ичига олган терма жамоага номзод футболчиларни жалб қилишнинг янги тартиби ишлаб чиқилади».
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz