» » 130 миллион доллар мукофот

Закладки 130 миллион доллар мукофот

Название:
130 миллион доллар мукофот
Дата:
26-01-2014, 07:05
Просмотры:
1285
 

Гонгконглик ишбилармон ўзининг гомосексуал қизига уйланган эркакка 130 миллион доллар мукофот ваъда қилди

 
     Гонгконглик ишбилармон Сесил Чао ўзининг гомосексуал (бесоқолбоз) қизига турмуш чиқа оладиган эркакка миллиард гонгконг доллари (130 миллион АҚШ доллари) таклиф қилди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.

     Шундай қилиб, ишбилармон илк бор икки йил аввал қилган таклифи учун мукофот пули миқдорини икки баробар оширди.

     Гигини эрга беришга бўлган аввалги уриниш 20 мингга яқин эркакни жалб қилди: уларнинг барчаси Чао билан алоқага чиқиб, ўз ниятини маълум қилган. Бироқ миллиардернинг қизи бирор-бир эркак билан оила қуришдан бош тортган. Гиги Чао ҳозир ҳам отасининг уни эрга бериш борасидаги ғоясига қарши чиқмоқда.

     Хайрия жамғармасига раҳбарлик қилувчи, гомосексуаллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаол ҳисобланган Гиги Чао ушбу вазиятга изоҳ бераркан, отасидан жаҳли чиқмаётганини, отаси унга фақат бахт тилаётганини, бироқ қизининг гомосексуал эканлигини тушунмаётганини айтиб ўтган. Отаси уни эркакларга пул мукофоти таклиф қилгани ҳолда эрга беришга уринишини ота меҳри деб атаган. Гигининг қўшимча қилишича, у отасини жуда яхши кўради, бироқ эркак киши билан оила қура олмайди.

     Нашр маълумотларига кўра, Гиги Чао ўз жинсдош ҳамкори билан тўққиз йилдан бери ишқий муносабатда. Гигининг отаси қилган таклифдан унинг ҳамкори ҳайратга тушган. News.com.au’нинг хабар беришича, қизлар жуфтлиги 2012 йили Францияда оила қурган.

     Айни вақтда, Сесил Чао ўз қизини ёлғиз деб ҳисоблаши ва уни гетеросексуал бўлишга кўндиришга умид қилиши маълум. Ишбилармоннинг сўзларига кўра, ҳали гетеросексуал бўлишга кеч эмас, чунки Гиги энди 33 ёшга тўлган.

     Сесил Чаонинг янги таклифига қанча одам жавоб бергани ҳозирча маълум эмас.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?