» » Рим Папаси интернетни «Тангри неъмати» деб атади

Закладки Рим Папаси интернетни «Тангри неъмати» деб атади

Название:
Рим Папаси интернетни «Тангри неъмати» деб атади
Дата:
26-01-2014, 07:03
Просмотры:
1839
 
     Рим Папаси Франциск замонавий технологияларга бефарқ эмаслигини намоён этди. У интернет тармоғини инсонлар ўртасидаги мулоқотларни енгиллаштирувчи Тангри неъмати, деб атади. Аммо у интернет баъзан жонли суҳбат учун тўсиқ бўлишини ҳам таъкидлади.

     «Бу чиндан ҳам керакли нарса, Тангри неъмати. Шу билан бирга, ҳамиша тармоқда бўлиш истаги бизни ёнимиздаги яқинларимиздан ажратиб қўйиши ҳам мумкин. Рақамли технологиялар даврида жонли мулоқот – худди оғриқни қолдирувчи малҳам ёки кўнгилни кўтарувчи яхши шаробдек гап», – деди Папа.

     Папанинг фикрича, интернет турли маданиятларга мансуб кишиларни учратиш ва улар билан умумий тил топиш учун улкан имкониятлар ато этади. «Мулоқот ўрнатиш бу – бошқа бир одамнинг сенга айтар гапи борлигига ишониш, у ёки бу нуқтаи назарга эътиборни қаратиш, деганидир. Суҳбатга қўшилиш бу – ўз ғоя ва одатларингдан воз кечиш, дегани эмас. Фақат ўз фикринигина тўғри деб билиш эса аниқ алданишдир», — дейди Франциск.

     Мазкур мулоҳазалар понтификнинг рақамли технологиялар давридаги ютуқлар ва хавфлар ҳақидаги баёнотида акс этган.
 
Манба: Кун

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?