» » Associated Press фотосуратчиси фотосуратни таҳрир қилгани учун ишдан ҳайдалди

Закладки Associated Press фотосуратчиси фотосуратни таҳрир қилгани учун ишдан ҳайдалди

Название:
Associated Press фотосуратчиси фотосуратни таҳрир қилгани учун ишдан ҳайдалди
Дата:
26-01-2014, 07:01
Просмотры:
1483
 
     Associated Press ахборот агентлиги Сурияда олган суратларидан бирини таҳрирлаганини тан олган фотограф-фрилансер Нарсисо Контрерас (Narciso Contreras) билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда агентлик сайтида ахборот берилган.

     Контрерас ўз муҳаррирларига 2013 йил сентябрида олинган, суриялик исёнчи тасвирланган суратлардан бири ретуш қилганини сўзлаб берган. У кадрга тасодифан тушиб қолган ҳамкасбининг видеокамерасини ўчириб ташлаган. Фотосуратчининг тушунтиришича, у суратга тушиб қолган видеокамера томошабин эътиборини чалғитишидан хавотир олган.

      AP’дагилар Контрерас бир ярим йиллик ҳамкорлик давомида юборган салкам 500та фотосуратнинг барчасини ўрганиб чиқишган ва бошқа бирор суратда таҳрир изларини кўришмаган. Контрераснинг ўзи ҳам бу таҳрир профессионал фаолиятидаги ягона ҳолат эканлигини маълум қилиб, бу воқеадан жуда ҳам уятда эканини маълум қилган: «Бу жуда ҳам оғир вазиятдаги стресс сабаб юз берган ягона ҳолат, лекин бу ҳодиса айнан мен билан содир бўлди, шунинг учун ҳам унинг оқибатларига ҳам кўникишим керак».

     Агентлик очиқ архивдан Контрераснинг барча суратларини ўчириб ташлаган.

     Мексикалик Нарсисо Контрерас Суриядан жўнатилган суратлари учун 2013 йил баҳорида Пулитцер мукофоти билан тақдирланган Associated Press’нинг беш фотосуратчисидан бири бўлганди. Агентлик мукофотнинг ҳакамлар ҳайъатига ретуш қилинган фотосурат Пулитцер мукофоти топширилганидан сўнг олингани, Контрерасга ғолибликни келтирган олти суратдан ҳеч бири таҳрир қилинмаганини маълум қилган.

     Associated Press фотосуратчиларга расмларни бироз ёрқинроқ қилиш ва ёки қоронғилаштиришга рухсат берса-да, ҳодиса муҳитини яхшироқ етказиш учун агентлик кодекси у ёки бу детални ўчириш ёки қўшиш орқали суратлар мазмунига қандайдир ўзгартириш киритишни тақиқлайди. «Associated Press фотосуратлари ҳар доим ҳақиқатни гапириши керак», – дейилади кодексда.
 
Манба: Кун

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?