» » Instagram энг тез ривожланаётган ижтимоий тармоққа айланди

Закладки Instagram энг тез ривожланаётган ижтимоий тармоққа айланди

Название:
Instagram энг тез ривожланаётган ижтимоий тармоққа айланди
Дата:
26-01-2014, 06:58
Автор:
Просмотры:
1546
 
      Instagram фотохизмати энг тез ривожланаётган ижтимоий тармоқ деб топилди. Бу ҳақда Global Web Index статистикасига асосланиб, TechCrunch нашри хабар тарқатди. Instagram’нинг фаол фойдаланувчилари сони 2013 йилнинг сўнгги икки чораги давомида 23 фоизга кўпайган.

     Иккинчи ўриндан Reddit сайти жой олган – статистика муаллифлари ушбу ресурсни «ижтимоий платформалар» қаторига киритишган. Reddit кўрсатилган муддат ичида ўзининг фаол аудиториясини 13 фоизга оширишга муваффақ бўлган.

      Қолган ижтимоий тармоқлар сезиларли ўсиш кўрсаткичларини қайд этишмаган. Жумладан, визуал контентга асосланган Pinterest тармоғи ва Quora савол-жавоб сервисининг фаол фойдаланувчилари олти фоизга кўпайган. Twitter микроблоглар хизмати фаол фойдаланувчилари сони эса ундан ҳам камроқ – икки фоизга кўпайган.

     YouTube, Facebook, VKontakte ва «Одноклассникик» кўрсаткичлари салбий томонга кетган. 2013 йилнинг иккинчи ярми давомида қайд этилган ҳар бир ижтимоий тармоқ ўртача уч фоиз фаол фойдаланувчисини йўқотган. Аудиторияни йўқотиш бўйича эса MySpace биринчи бўлган – унинг фаол фойдаланувчилари сони 12 фоизга камайган.

      Ушбу статистик маълумотлар Global Web Index томонидан 32 мамлакатда истиқомат қилувчи 170 минг интернет-фойдаланувчи ўртасидаги сўровнома асосида тузиб чиқилган.

      Эътиборли томони, Global Web Index’нинг 2012 йил иккинчи чораги учун ҳисоботида Instagram умумун йўқ эди. Ўшанда энг тез ривожланаётган ижтимоий тармоқ сифатида фаол фойдаланувчилари сони 40 фоизга кўпайган Twitter кўрсатилган эди. Facebook, Google+ ва VKontakte эса 20 фоизлик ўсишни қайд этишган эди.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?