» » Шакира янги альбомини ўз номи билан атади

Закладки Шакира янги альбомини ўз номи билан атади

Название:
Шакира янги альбомини ўз номи билан атади
Дата:
26-01-2014, 06:51
Просмотры:
1805
 
     Шакиранинг янги альбоми «Shakira» деб аталади. Бу ҳақда хонанда Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилди. Диск релизи 2014 йилнинг 25 мартига режалаштирилган.

     Ижрочининг альбом номини изоҳларкан, мусиқий тўплам устида ишлаш давомида у ҳар хил услуб ва йўналишларни турли мусиқачилар билан бирга тадқиқ қилган ва «ўзи ҳақида кўп нарсани билиб олган». Хонанданинг сўзларига кўра, альбомдан таркибида «бироз рок, бироз фолк, бирозгина регги ва, албатта, бироз рақсбоп мусиқадан ташкил топган» қўшиқлар ўрин олган.

     Колумбиялик қўшиқчи ўзининг сўнгги сингли – «Can’t Remember to Forget You»ни Рианна билан ҳамкорликда куйлаган. Қўшиқнинг инглиз ва испан тилларидаги версиялари чиққан. Хонанда аввалроқ «Can’t Remember to Forget You» унинг янги альбомидан ўрин олишини айтиб ўтганди. Мусиқий тўпламдаги қўшиқларнинг тўлиқ рўйхати ҳозирча номаълум.

     «Shakira» пластинкаси поп-хонанда дискографиясидаги ўнинчи мусиқий тўплам бўлади. Шакиранинг сўнгги студия альбоми 2010 йили «Sale el Sol» номи билан чиққан эди. Ундан ҳам инглиз, ҳам испан тилидаги қўшиқлар ўрин олган.
 
Манба: Кун

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz