» » Тошкентда миллий дўппилар кўргазмаси очилди

Закладки Тошкентда миллий дўппилар кўргазмаси очилди

Название:
Тошкентда миллий дўппилар кўргазмаси очилди
Дата:
26-01-2014, 06:44
Автор:
Просмотры:
858
 
 
 
Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвонсаройида «Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан» деб номланган кўргазма очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

Кўргазмада тошкентлик Фахриддин Абдужабборовнинг шахсий коллекциясидан ўрин олган элликдан зиёд қадимий миллий дўппилар намойиш этилмоқда. Абдужабборовнинг сўзларига кўра, ушбу кўргазмада вилоятлардаги дўппидўзлик мактабларининг қадимий намуналари биринчи марта ҳавола этилмоқда.

Дўппидўзлик Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистонда кенг тарқалган. Бу бош кийими услуби, кўриниши жиҳатидан ўзига хос тайёрланади.

Хусусан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида думалоқ, қуббасимон кўринишдаги ёрқин рангли, Фарғона водийсида эса оқ ва қора иплар ёрдамида эркаклар, аёллар ва болалар учун дўппилар тикилган.

«Айни кунда ироқи дўппи, чуст дўппи, қўқон дўппи, марғилон дўппи, гилам дўппилар хорижда ҳам машҳур», – деб ёзади ЎзА. Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвонсаройи сайтида қайд этилишича, дўппидўзлик санъати XIX аср охири – XX аср бошида ўзининг чўққисига чиқиб, катта шаҳарларда ҳам, алоҳида қишлоқларда ҳам дўппи тайёрланган.

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz