» » Наманганда энг яхши милиционерлар аниқланди

Закладки Наманганда энг яхши милиционерлар аниқланди

Название:
Наманганда энг яхши милиционерлар аниқланди
Дата:
26-01-2014, 06:41
Просмотры:
1216
 
     Наманганда «Намунали милиция таянч пункти» республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

     Танлов якунларига кўра, Уйчи туманидаги «Обжувоз» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 4-милиция таянч пункти биринчи ўринни эгаллади.

     «Жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик ўрнатилгани ҳудудда жиноятлар содир этилишининг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда. Замонавий бинода жойлашган милиция таянч пунктимизда барча шароит яратилган. Танловда ғолиб бўлганимиз зиммамиздаги масъулиятни янада оширади», – дейди танлов ғолиби, профилактика катта инспектори, майор Азимжон Раҳимов.

     Хабар беришларича, ҳозирги кунда Наманган вилоятида 370 милиция таянч пункти фаолият олиб бормоқда. «Пунктлар жойларда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида ўзини ўзи бошқариш органлари, «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда самарали фаолият кўрсатмоқда», – дейилади ЎзА хабарида.

     Аввалроқ, Жиззах, Фарғона, Самарқанд ва бошқа ҳудудларда танловнинг вилоят босқичлари ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Танловнинг республика босқичи қачон ўтказилиши ҳақида маълумот берилмаган.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?