» » Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ўзбек тилида нашрдан чиқди

Закладки Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ўзбек тилида нашрдан чиқди

Название:
Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ўзбек тилида нашрдан чиқди
Дата:
26-01-2014, 06:36
Просмотры:
928
 
     Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасида «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги халқаро конвенциянинг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда 22 январь, чоршанба куни ЎзА хабар тарқатди.

     Хабар беришларича, тақдимотда қўмита раиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер сўзга чиқди.

     Тадбирда ногиронларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофазалаш, бу йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларга оид маърузалар тингланган.

     «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенциянинг ўзбек тилида нашр этилиши ногиронларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича халқаро стандартлар билан бевосита танишиш, инсон манфаатларини таъминлашга йўналтирилган лойиҳалар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланган.

     БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2006 йил 13 декабрда қабул қилинган ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни Ўзбекистон 2009 йил 27 февралда имзолаган, бироқ ҳали ратификация қилмаган.

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz