» » Саккиз ёшли америкалик олти қариндошини ёнаётган фургондан қутқариб чиқди

Закладки Саккиз ёшли америкалик олти қариндошини ёнаётган фургондан қутқариб чиқди

Название:
Саккиз ёшли америкалик олти қариндошини ёнаётган фургондан қутқариб чиқди
Дата:
26-01-2014, 06:33
Просмотры:
1241
 
     АҚШда саккиз ёшли болакай ёнаётган уйдан олти нафар қариндошини қутқариб чиқди, бироқ охир-оқибат ўзи ҳалок бўлди. Бу ҳақда 23 январь куни ёнғин содир бўлган Пенфилд (Нью-Йорк штати) шаҳри ўт ўчирувчиларига асосланиб, Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

     Турар-жойга айлантирилган автофургондаги ёнғин 20 январь куни рўй берган. Шу куни Тайлер Дуэн (Tyler Doohan) оиласи билан бирга бобосининг уйида ётиб қолган. Кечаси уйғониб, тўрт ёшли амакивачча-синглиси ётган кроват устидаги чойшаб ёнаётганини кўрган. Болакай олти қариндоши: тўрт нафар катта ёшли одам ҳамда тўрт ва олти ёшдаги икки болани уйғотишга улгурган. Уларнинг барчаси вақтида фургонни ташлаб чиқишган.

     Шундан сўнг болакай 57 ёшли бобоси Льюис Бич (Lewis Beach)ни уйғотиш учун яна иншоот ичига қайтиб кирган. Бобо алоҳида хонада ётган бўлган ва трейлердан мустақил чиқиб олиши қийин эди – у оёқлари кесиб ташланганидан бери ногиронлар аравачасида ҳаракатланарди. Бироқ болакай бобоси, шунингдек, 54 ёшли амакиси Стивен Смит (Steven Smith)га ёрдам беришга улгурмаган. Уларнинг куйиб кетган таналари фургон ичидан топилган.

     Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр тармоғидаги носозлик сабаб бўлган.

     Ўт ўчирувчилар саккиз ёшли болакай қаҳрамонларча ҳаракат қилганини тан олишди. Интернетда болакайнинг дафн маросими учун пул йиғиш ташкил этилган бўлиб, бир неча кун ичида кўплаб одамлар унинг оиласи ҳисоб рақамига 30 минг доллар пул ўтказишган.
 
Манба: Кун

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?