» » «Манчестер Юнайтед» Европанинг энг бадавлат футбол клублари учлигидан тушиб қолди

Закладки «Манчестер Юнайтед» Европанинг энг бадавлат футбол клублари учлигидан тушиб қолди

Название:
«Манчестер Юнайтед» Европанинг энг бадавлат футбол клублари учлигидан тушиб қолди
Дата:
26-01-2014, 06:30
Автор:
Просмотры:
1255
 
«Манчестер Юнайтед» энг сердаромад Европа клублари учлигидан тушиб қолди. Бу ҳақда Deloitte команияси томонидан ўтказилган Football Money League йиллик тадқиқотида маълумот берилган. Кучли учликдан Мадриднинг «Реал», Каталониянинг «Барселона» ва Мюнхеннинг «Бавария» жамоалари ўрин олган.

Қайд этиш жоиз, ўтган йили «МЮ» Европа Чемпионлар лигасида муваффақиятсиз иштирок этиб, нимчорак финалда мусобақа билан хайрлашган эди. Айни вақтда, «Бавария» сўнгги 12 йилда биринчи марта мусобақада ғолиб чиққанди.

2012/2013 йилги мавсум якунига кўра, «Реал» 519 милилон евро ишлаб топиб, ўз даромадини 6 миллион еврога оширган. Айни вақтда, «Барселона»нинг даромади бир мавсум аввалгиси билан бир хилда қолган (483 миллион евро). Даромадлари кўрсаткичи бўйича энг эътиборга молик ўсишни «Бавария» қайд этган – жамоа бир йил аввалгидан 63 миллион евро кўп – 431 миллион евро ишлаб топган. «МЮ» ҳам даромадларни оширган, бироқ «Бавария»чалик катта кўрсаткич билан эмас (ўтган мавсумдаги 396 миллион ўрнига 424 миллион евро).

Рейтингда, шунингдек, «Ювентус», «Пари Сен-Жермен» ва «Манчестер Сити» ҳам кўтарилган, «Челси», «Милан» ва «Арсенал» эса ўз ўрнини йўқотган. Туркиянинг «Фенербаҳче», Италиянинг «Рома» ва Испаниянинг «Атлетико Мадрид» жамоалари кучли йигирматаликнинг янги аъзоларига айланишган. Жумладан, «Атлетико Мадрид» бор-йўғи 120 миллион евро ишлаб топган бўлиб, бу унинг ҳамшаҳари – рейтингда биринчи бўлиб турган «Реал»нинг натижасидан тўрт баробар кам.

Умуман олганда, Европанинг энг бой 20 клуби даромадлари ўсиши 8 фоизни ташкил этган, унинг умумий ҳажми 5,4 миллиард еврога тенг. Аксарият клублар тижорий шартномалардан даромад қилган (бунда фақат «Барселона» ва Италия клублари истисно – уларнинг асосий даромад манбаи – ТВ-ҳуқуқларини сотишдир).

Йигирматаликда энг кўп вакил, ўтган йилдаги каби, Англиядан бўлди – олти жамоа. Италия ва Германиядан тўрттадан жамоа, Испаниядан эса учта жамоа топ-20ликдан ўрин олган. Рейтингдаги икки клуб Туркия шарафини ҳимоя қилса, бир жамоа Францияда тўп суради.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz