» » Туркиядаги ЙТҲ натижасида 21 киши ҳалок бўлди

Закладки Туркиядаги ЙТҲ натижасида 21 киши ҳалок бўлди

Название:
Туркиядаги ЙТҲ натижасида 21 киши ҳалок бўлди
Дата:
26-01-2014, 06:28
Просмотры:
1566
 
 
 
     Туркияда автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси натижасида камида 21 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда, маҳаллий маъмурият вакиллари баёнотига асосланиб, Agence France-Presse хабар бермоқда. Яна 20га яқин киши турли даражада тан жароҳати олган, улардан икки нафари оғир аҳволда шифохонада ётибди.

     Anadolu Agency ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ЙТҲ натижасида 28 киши жабрланган. Ҳалок бўлганларнинг фуқаролиги тўғрисида ҳозирча маълумотлар йўқ.

     Автоҳалокат мамлакат марказидаги Қайсари вилоятида, 23 январга ўтар кечаси содир бўлган. Today’s Zaman келтираётган дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи сирпанчиқ йўлда бошқарувни йўқотган ва автобус тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

     Автобус Истанбулдан Туркия шарқидаги Муш вилоятига кетаётган бўлган. Автобус салонида элликка яқин йўловчи бўлган.

     Ҳар йили Туркияда ЙТҲ натижасида камида беш минг киши ҳалок бўлади. Уларнинг аксарияти ҳайдовчиларнинг ноэҳтиёткор ҳаракатлари натижасида қурбон бўлади.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz