» » Пентагон ҳарбийларнинг соқол қўйиши ва салла ўрашига рухсат берди

Закладки Пентагон ҳарбийларнинг соқол қўйиши ва салла ўрашига рухсат берди

Название:
Пентагон ҳарбийларнинг соқол қўйиши ва салла ўрашига рухсат берди
Дата:
26-01-2014, 06:24
Просмотры:
1010
 
     АҚШ Мудофаа вазирлиги ички қоидаларнинг диний либосларга доир қисмига тузатишлар киритди – энди америкалик ҳарбий хизматчилар соқол қўйишлари, салла, рўмол ўрашлари ва ҳарбий форма учун ноодатий бўлган бошқа либослардан фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда Пентагон сайтида хабар берилган.

     Янги кўрсатмага кўра, агар ҳарбий хизматчиларнинг эътиқоди талаб қилса, улар соқол қўйишлари ва бош кийимлардан фойдаланишлари мумкин. Хабарда қайд этилишича, булар ҳарбий хизматчининг жанговар сифатларига таъсир кўрсатмаслиги керак. Ҳар бир алоҳида ҳолат учун юқори турувчи раҳбариятнинг рухсати керак бўлади. Пентагон вакилининг сўзларига кўра, бу – АҚШ Мудофаа вазирлиги диний бош кийимлар ва юздаги соқол-мўйлов ҳарбий хизматчида бўлиши мумкинлигини қайд этаётган биринчи ҳолатдир.

     Авваллари АҚШ қуролли кучларида соқол қўйиш ва диний бош кийимлардан фойдаланиш маъқулланмас эди. Шунга қарамай, бир қатор ҳарбий хизматчилар ён беришларга эришишган. Хусусан, Reuters’нинг қайд этишича, ҳозирги вақтда АҚШ армиясида уч нафар сикҳ-аскарга соч-соқолини олмасликка, салла ўраб юришга рухсат берилган. Улардан бири, капрал Симранприт Ламбанинг сўзларига кўра, бундай рухсатномани олиш учун унга тўққиз ой вақт керак бўлган ва кейинги уч йил давомида у ўзининг диний одатлари билан боғлиқ қандйадир қийинчиликларга дуч келмаган.

     Сикҳларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган Sikh Coalition ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Пентагоннинг ушбу қарорини ижобий баҳолади, бироқ, шу билан бирга, ушбу қарор ҳарбий хизматчилар хизмат вақтида диний эътиқодларидан келиб чиққан ҳолда бекаму кўст кийина олишларига кафолат бўлмаслигини қайд этишган. 2009 йили айнан Sikh Coalition Пентагонга мурожаат қилиб, ҳарбий хизматчиларнинг соқол қўйиб, салла ўрашига рухсат беришни сўраганди.
 
Манба: Кун

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz