» » Венесуэлада ижтимоий тармоқлар бўйича вазир ўринбосари тайинланди

Закладки Венесуэлада ижтимоий тармоқлар бўйича вазир ўринбосари тайинланди

Название:
Венесуэлада ижтимоий тармоқлар бўйича вазир ўринбосари тайинланди
Дата:
26-01-2014, 06:21
Автор:
Просмотры:
440
 

     Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳукуматнинг янги таркибий тузилмасини тасдиқлади. Унга 29 вазир ва 111 вазир ўринбосари киритилган. Мазкур рўйхатда аввалдан маълум қилинган лавозим – халқнинг олий бахтини таъминлаш бўйича вазир ўринбосари ҳамда янги лавозим – ижтимоий тармоқлар бўйича вазир ўринбосари ҳам бор. Бу ҳақда Daryo хабар бермоқда.

      Gaceta Oficial нашрининг таъкидлашича, бундай «кенгайтирилган маҳкама» яратишдан кўзланган мақсад – мамлакатда юксак сиёсий самарадорликка ва «социализм қуришнинг инқилобий сифатига» эришишдир.

     Шунингдек, ҳукумат таркибида давлат ва социалистик иқтисодиёт бўйича, мудофаа мақсадларида таълим бўйича, маориф уюшмалари ва халқ бирлиги бўйича, ҳинду қабилаларининг илмий меросини ўрганиш бўйича вазир ўринбосари лавозимлари ҳам бор.

     Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, ҳозирда 29 миллион аҳолига эга бўлган Венесуэлада 2,7 миллион нафар турли даражадаги амалдорлар мавжуд. Уларнинг сони 1999 йилда ҳукумат тепасига Уго Чавес келиши билан икки баробарга ошган.

Манба: Дарё
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz