» » Эрон президенти ўз твиттерининг ҳақиқий муаллифлари ҳақида сўзлаб берди

Закладки Эрон президенти ўз твиттерининг ҳақиқий муаллифлари ҳақида сўзлаб берди

Название:
Эрон президенти ўз твиттерининг ҳақиқий муаллифлари ҳақида сўзлаб берди
Дата:
26-01-2014, 06:19
Просмотры:
974
 
     Эрон президенти Ҳасан Руҳоний унинг твиттерини «дўстлари» юритишини тан олди. Бу ҳақда сиёсатчи Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда The Washington Post.

     «Дўстлар» деганда айнан ким назарда тутилаётганига Руҳоний аниқлик киритмаган. The Washington Post уларни «адабий қуллар» деб атаган.

     Ҳасан Руҳоний 2013 йил ёзида Эрон президенти этиб сайланган эди. Уни мўътадил кайфиятдаги сиёсатчи сифатида талқин қилишади, бу нарса унинг микроблогидаги қайдлардан ҳам сезилади.

     Хусусан, 2013 йил сентябрида Руҳоний твиттер орқали яҳудийларни Рош ха-Шана байрами – анъанавий яҳудий тақвими бўйича янги йил кириб келишини билдирувчи кун билан табриклаган эди. Ҳасан Руҳонийдан аввалги Эрон президентлари эса Исроилга қарши нуқтаи назарлари билан машҳурликка эришган эди.

     @HassanRouhani твиттери инглиз тилида юритилади ва хорижий аудитория учун мўлжалланган. Эрон аҳолиси учун Twitter, Facebook ва бошқа хорижий сервислар блок қилинган. Руҳоний ушбу сайтларни эронликлар учун очиб қўйиш унинг режаларига кирмаслигини аввалроқ маълум қилган эди.

     Ҳасан Руҳонийнинг микроблогида ҳар куни ўнлаб твитлар эълон қилинади. Аккаунт пайдо бўлгани (2013 йил баҳори)дан бери унда 2,5 мингга яқин қайд ёзилган. Руҳонийнинг твиттерига 170 мингдан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлган.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?