» » КХДР Жанубий Кореядан душманликка чек қўйишни сўради

Закладки КХДР Жанубий Кореядан душманликка чек қўйишни сўради

Название:
КХДР Жанубий Кореядан душманликка чек қўйишни сўради
Дата:
26-01-2014, 06:16
Просмотры:
1006
 
     24 январь куни Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбарияти ўзининг жанубдаги қўшниси – Жанубий Корея ҳукуматига йўллаган очиқ хатини эълон қилди. Шимолий Корея мазкур мурожаатида икки ўртадаги адоватга чек қўйиш ташаббуси билан чиққан.

     «Шимол ва Жануб ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши сари кенг йўл очиш учун дадил қарор қабул қилиш ва барча адоватли ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш керак. Бу ҳаракатлар ўзаро ишончсизлик ва қарама-қаршиликка барҳам бериш йўлидаги энг катта тўсиқдир», – дейилади очиқ хатда. Бу мурожаат мамлакат етакчиси Ким Чен Ир фармойишига кўра КХДР ҳарбий ҳукуматининг олий ташкилоти – Давлат мудофаа қўмитаси томонидан тайёрланган.

     Мурожаатда яна Пхеньян мулоқотни давом эттириш ва икки мамлакат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини берувчи ярашув ҳамда бирдамлик муҳитига интилаётганлиги ҳам айтилган.

     20 январь куни расмий Пхеньян жанубий қўшнисини икки томонлама муносабатларни яхшилашга чақирган, бу мурожаат Шимолий Корея Меҳнат партиясининг нашри – «Нодон синмун» газетасида чоп этилган эди. Ундан уч кун аввал эса расмий Сеул февраль ойида АҚШ билан биргаликда ўтказиладиган ҳарбий ўқув машғулотларини бекор қилиш ҳақидаги КХДРнинг сўровини рад этганди.

     Шимолий Корея ҳар йили ўтказиб келинаётган мазкур ҳарбий машғулотларни «кенг миқёсли ядро урушини эълон қилиш»га ўхшатмоқда.
 
Манба: Дарё
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz