» » Тошкент вилояти йўлларида кузатув камералари ўрнатилмоқда

Закладки Тошкент вилояти йўлларида кузатув камералари ўрнатилмоқда

Название:
Тошкент вилояти йўлларида кузатув камералари ўрнатилмоқда
Дата:
26-01-2014, 06:13
Просмотры:
1440
 
     Кейинги пайтларда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида янги технологиялардан ҳам фойдаланилмоқда. Тегишли жойларга видеокамералар ўрнатиш орқали йўл ҳаракатини назорат қилиш, айрим ҳолларда тегишли автоуловнинг белгиси ёки давлат рақамини аниқлаш ҳам жорий этилмоқда.

     Facebook ижтимоий тармоғидаги Only in Uzbekistan саҳифаси 23 январь куни эълон қилган постида айни шу – камера ўрнатиш жараёнининг иккита сурати берилган. Маълум қилинишича, бу суратлар Тошкент вилоятида, Назарбек кўприги яқинида олинган.

     Мазкур фотосуратларга нисбатан турли муносабат билдирилган. Фойдаланувчилардан бири бунинг фақат кузатув камераси эканлиги, радар эмаслигини ёзган бўлса, бошқаси унга эътироз билдириб, шу камеранинг ўзи радар эканлигини, яна биров эса камералар ҳам машинанинг давлат рақамини, ҳам тезлигини қайд этишини таъкидлаган. Бир фойдаланувчи эса 2015 йилгача Тошкент бўйлаб 3000та камера ўрнатилиши ҳақида эшитганини ёзган.
 

© Facebook / Only in Uzbekistan / Ahmad Jaan

     Баъзи фойдаланувчилар эса бундай янгиликлардан фақат хурсанд эканлигини баён этган. «Кўчаларда бошқа ҳайдовчиларга ва пиёдаларга эътибор бермасдан, катта тезликда машина ҳайдайдиганларга барҳам берадиган пайт келяпти», — дейди фойдаланувчилардан бири.

     «Мазкур хабар Facebook’нинг 180 дан ортиқ аъзосига «ёққанлиги» ва қизғин муҳокама этилаётганлиги эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга, янгиликларга бефарқ эмасликларидан дарак беради».
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz