» » Калифорниялик аёл етти килограмли чақалоқни дунёга келтирди

Закладки Калифорниялик аёл етти килограмли чақалоқни дунёга келтирди

Название:
Калифорниялик аёл етти килограмли чақалоқни дунёга келтирди
Дата:
23-01-2014, 07:38
Просмотры:
2330
 
 
 
 

     Калифорниялик аёл туғилганидаёқ вазни сал кам етти килограмм бўлган чақалоқни дунёга келтирди, дея хабар бермоқда Victorville Daily Press. Бу ҳозирча 2014 йил ҳисобидан АҚШда туғилган энг юқори вазндаги чақалоқдир.

     Эндрю Жэйкоб Сервантес (Andrew Jacob Cervantez) Desert Valley госпиталида ҳомиладорликнинг 36-ҳафтасида тезкор кесарча кесиш йўли билан 6 килограмм 860 грамм вазн, 61 сантиметр бўй билан туғилди. Чақалоқда нафас олиш билан боғлиқ муаммо борлиги учун бола туғилиши биланоқ самолётда Loma Linda Children’s голспиталига олиб кетилди. Ҳозирда шифокорлар чақалоқни кузатишни давом эттиришмоқда.

     Эндрю Жэйкоб – 28 ёшли Ванесса Сервантеснинг учинчи фарзанди. Аёлнинг айтишича, аввалги иккита фарзанди ҳам нормадан юқори вазн билан туғилган.

     2013 йилда АҚШдаги энг оғир вазнли чақалоқ Юта штатида дунёга келган 6 килограмм 350 грамли бола бўлган. Гиннеснинг рекордлар китобига шу йўналиш бўйича 1879 йили 10,5 килограмли чақалоқни дунёга келтирган канадалик Анне Бэйтс қайд этилган. Бу чақалоқ туғилганидан кейин 11 соат ўтиб, вафот этган.

     Маълумки, ҳомиланинг юқори вазнли бўлиши фарзанд кутиш вақтида аёлда ҳомиладорлик диабети ривожланиши билан боғлиқ. Бунинг натижасида ҳомиланинг бўйи она қонидаги ортиқча қанддан ҳаддан ташқари ўсиб кетади.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz