» » АҚШда қор бўронлари сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Закладки АҚШда қор бўронлари сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Название:
АҚШда қор бўронлари сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Дата:
23-01-2014, 07:35
Просмотры:
1260
 

     АҚШ шимоли-шарқий қирғоқларига ёпирилган «Янус» қор бўрони сабаб Нью-Йорк штатининг бешта туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Қор бўрони 56 миллион киши истиқомат қиладиган ҳудудни қамраб олган.

     Сешанба куни об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабаб АҚШда 3 мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди, чоршанба куни эса Нью-Йорк ва унинг атрофидаги аксарият аэропортлар ёпиқ бўлади. Ҳукумат фуқароларни қор бўрони вақтида ўз турар жойларин тарк этмасликка ва шахсий транспорт воситаларидан фойдаланмасликка чақирмоқда.

     Штат маъмурий марказида сешанба куни – қордан тозалаш техникаларига ҳаракатланиш учун ҳудуд қолдириш учун – ҳатто ахлат олиб чиқиш ҳам тўхтатилган: мегаполис кўчаларига 450та қор-тозалаш машиналари чиққан. Нью-Йорк метрополитени ўз фаолиятини давом эттирмоқда, бироқ унинг расмий сайтида ҳаракатлар кечикаётгани тўғрисида маълумотлар берилмоқда.

     Ҳукумат тавсиясига кўра, сешанба куни барча идораларда иш вақти одатдагидан вақтли тугади, мактабларда эса барча тадбирлар бекор қилинди. Нью-Йоркда чоршанба куни ўқиш бўлмаслиги ҳақида эълон берилганича йўқ, бироқ бошқа йирик шаҳарлар – Бостон, Филадельфия ва Провиденсдаги ўқувчилар чоршанба куни ўқишга боришмайди.

     Қор бўрони ҳавонинг қаҳратон совиши билан бирга кечмоқда – сешанба куни оқшомга бориб Нью-Йоркда ҳаво ҳарорати минус 10 даражагача совиган. Нью-Йоркнинг янги мэри Билл де Блазио шаҳарнинг вақтинчалик бошпана билан таъминловчи ташкилотларига уйсизларни чекланмаган миқдорда қабул қилиш ҳақида кўрсатма берган.

     Метеорологларнинг тахминларига кўра, совуқ ҳаво оқими Айова ва Мэн штатларини ҳам қамраб олиб, пайшанба кунигача ўз кучини сақлаб туриши мумкин.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz