» » Тожикистон бош прокурори аҳоли русча фамилияларга қайтишни бошлаганидан нолиди

Закладки Тожикистон бош прокурори аҳоли русча фамилияларга қайтишни бошлаганидан нолиди

Название:
Тожикистон бош прокурори аҳоли русча фамилияларга қайтишни бошлаганидан нолиди
Дата:
23-01-2014, 07:30
Просмотры:
1473
 
 
 

     Тожикистон бош прокурори Шерхон Салимзода халқ орасида русча кўринишдаги фамилиялар оммалашиб бораётганидан норозилик билдирди. Шунингдек, унинг қайд этишича, ёшлар орасида ота исми ёзилишида ҳам русча шакллар оммалашиб бормоқда.

     Бош прокурор сўзларига кўра, бу ҳолат таълим тизимида ўтказилган текширувлар давомида аниқланган. Масалан, кейинги уч йил ичида Тожикистон Давлат тижорат институтидаги 177 нафар талаба ўз фамилияси ва ота исмини тожикча миллий услубда ёзишдан воз кечган. Педагогика университетида бундай талабалар сони 113 нафар бўлса, Давлат тиббиёт университетида 223 нафарга етган.

     Салимзоданинг таъкидлашича, фамилия ва ота исмининг тожикча шаклидан воз кечиб, «-ов» ва «-ович» тарзида ёздириш ёшлар орасида «ўзликни англаш ва ватанпарварлик даражаси пастлиги»дан, шунингдек, таълим тизимидаги нуқсонлардан дарак беради.

     Фамилияларни миллий шаклда ёзиш ташаббусини мамлакат президенти Имомали Раҳмон кўтариб чиққан. 2007 йилда у «маданий илдизларга қайтиш» чақириғи билан чиқиб, худди шўролар давридан олдингидек – фамилияни отаси исмидан олиб ёзишни тавсия этган. Унинг ўзи ҳам шундан буён Имомали Раҳмонов эмас, балки Имомали Раҳмон ҳисобланади. Шунингдек, хабар беришларича, президент ФҲДЁ идораларига болаларга фамилияларни «-ов» ва «-ев» билан тугалланадиган қилиб ёзишни тақиқлаб қўйган.

     Ўша пайтда унга тақлид қилиб, фамилиясини ўзгартирганларнинг аксарияти ҳукумат таркибидагилар эди. Масалан, ички ишлар вазири Ҳамрохон Зарипов ўз фамилиясини Зарифий қилиб ўзгартирди, бош прокурор Салимов эса – Салимзода фамилиясини олди.

     Аммо 2007 йил охирларига бориб президентга эргашиб русча тугалланувчи фамилияларидан воз кечган айрим фуқаролар ФҲДЁларга мурожаат этиб, ўша аввалги «русча» фамилияларини тиклаб беришни сўрашаётгани маълум бўлди. Адлия вазирлигида бу ҳолатни республика фуқароларининг ўқиш ёки ишлаш мақсадида Россияга боришларида туғиладиган муаммолар билан боғлашган.

     Сўнгги маълумотларга кўра, русча қўшимчали фамилияларнинг оммабоплиги ортиб бормоқда. 2011 йил маълумотларига кўра, ФҲДЁларга ҳар ойда юзлаб кишилар олдинги фамилияларини тиклатиш учун мурожаат этишмоқда. «Азия-Плюс»нинг қайд этишича, меҳнат мигрантларига Россия учун «яхши эшитиладиган» фамилияларга ҳужжатларини расмийлаштириш қулайроқ бўлмоқда.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz