» » Тошкентда турк фильмлари ҳафталиги ўтказилади

Закладки Тошкентда турк фильмлари ҳафталиги ўтказилади

Название:
Тошкентда турк фильмлари ҳафталиги ўтказилади
Дата:
23-01-2014, 07:27
Просмотры:
2375
 
 
 

     23-26 январь кунлари Тошкентда ўнинчи Турк кинофильмлари ҳафталиги ўтказилади. Бу ҳақда Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

     Ўнинчи Турк кинофильмлари ҳафталиги доирасида Истанбулнинг фатҳ этилишини акс эттирган ва Туркия тарихида муҳим из қолдирган воқеа ҳақида ҳикоя қилувчи «Фотиҳ», чипталари сотуви бўйича рекорд ўрнатган «Визонтеле Туба» бадиий фильми ва машҳур турк кино усталари иштирок этган «Қуёш ўғли» номли фильмлар намойиш этилади.

     Барча фильмлар турк тилида, субтитр орқали ўзбек тилига ўгирилган ҳолда намойиш этилади. Томошалар Тошкентдаги Radisson Blu меҳмонхонасида ташкил этилади. Сеансларга кириш – бепул.

     Элчихона матбуот хизмати хабарида алоҳида қайд этилишича, сўнгги йилларда Туркияда суратга олинаётган кинофильмлар ва кинотомошабинлар сони сезиларли ўсмоқда. Ҳозирги кунда Туркияда жами 567та кинотеатр, 2 минг 93та кинозал мавжуд бўлиб, улардаги жами ўриндиқлар сони 268 минг 72тадир.

     2012 йилда фильмларинг намойишларидан олинган даромад миқдори 421,883 миллион турк лирасига, кинематография соҳасида жами даромад ҳажми эса 2 миллиард долларга тенг бўлди.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz