» » Ўзбек аскари ва қорақалпоқ журналист қизи ўртасидаги муҳаббат ҳақида фильм суратга олинди

Закладки Ўзбек аскари ва қорақалпоқ журналист қизи ўртасидаги муҳаббат ҳақида фильм суратга олинди

Название:
Ўзбек аскари ва қорақалпоқ журналист қизи ўртасидаги муҳаббат ҳақида фильм суратга олинди
Дата:
23-01-2014, 07:24
Просмотры:
1965
 
"Қўрғон” фильмини тасвирга олиш жараёнидан лавҳа © "Ўзбеккино” МА матбуот хизмати
 

     23 январь, пайшанба куни Тошкентдаги Киночилар уйи ва Алишер Навоий номидаги киносаройида «Қорақалпоқфильм» киностудияси томонидан суратга олинган «Қўрғон» фильми премьераси бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

     Хабар беришларича, фильмда Шимолий ҳарбий округда ҳарбий хизматини ўтаётган капитан, ўзбек йигити Жаҳонгир билан қорақалпоқ қизи, тележурналист Назиранинг соф муҳаббати таъсирли саҳналарда ҳикоя қилинади. Фильм М. Низанов ва Ш. Ғиёсова сценарийси асосида режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олинган бўлиб, унда ролларни Бобур Йўлдошев, Наргиза Аллашева, Мирзагул Сапаева, Дониёр Ҳафизов, Азиз Умрзоқов ва бошқалар ижро этган.

     «Ўзбеккино»нинг маълум қилишича, 20 январь куни фильмнинг ёпиқ премьераси ва фильм ижодкорлари билан матбуот анжумани ўтказилган. «Қорақалпоқфильм» киностудияси директори Бейделла Султонов ушбу фильм нафақат Ватан ҳимоячилари оғир ва машаққатли хизматига, қолаверса, «ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг азалий ва адабий дўстлигига бағишлангани билан ҳам қимматли эканини таъкидлаган».

     Султоновнинг қўшимча қилишича, фильм асосан қишнинг совуқ кунларида тасвирга олинганига қарамай, «унинг ижодий жамоаси ўз ишини сидқидилдан бажарганини ва айни ҳол фильм муваффақиятини таъминлаган».

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Temurbek_2797
bo'ladi yomon emas
  • 27 января 2014 23:29
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz