» » Нью-йорклик йигит қаллиғига болаликдаги бахмал дўстини топиб берди

Закладки Нью-йорклик йигит қаллиғига болаликдаги бахмал дўстини топиб берди

Название:
Нью-йорклик йигит қаллиғига болаликдаги бахмал дўстини топиб берди
Дата:
23-01-2014, 07:15
Автор:
Просмотры:
1322
 

     Нью-Йоркда яшовчи Вэс Элли Рождество (Исо мавлуди) байрамига совға сифатида қаллиғига у болалигида ўйнаган бахмал айиқчани совға қилди. Orange News’нинг хабар беришича, ўйинчоқ йўқолган деб ҳисобланган ва қизнинг бўлажак турмуш ўртоғи айиқни топиш бўйича махсус операция ўтказган: у ўйинчоқни турли сайтлардан қидирган, ҳар хил эълонларнинг муаллифлари билан мулоқотга киришган.

     Ва ниҳоят, Уайти лақабли айиқ жуда абгор аҳволда бўлса ҳам топилган. Ўйинчоқнинг боши танасидан алоҳида, қулоғи узилган, бурни ва битта кўзи йўқ. Бундан ташқари, бахмал айиқчанинг ичига тиқилган нарсалар ҳам тушиб кетган. Айиқни асл ҳолига келтириш учун Элли уни ўйинчоқларни таъмирлаш устахонасига олиб борган, мутахассислар бахмал ўйинчоқни таъмирлашган.

      Шундан кейин Вэс айиқчани қутига солиб, ўраб, Жессни бутун юраги билан севиши ва уни ҳеч нарсага алмаштирмаслигини билиши ҳақида айиқ номидан табрик ҳам қолдирган. Жесс қутини очганида аввалига рўпарасида Уайти турганини тушунмаган.

     Жесснинг айтишича, у ўйинчоғини ҳидидан таниган. Қиз ўйинчоғини неча йил кўрмагани маълум эмас. Уайтнинг табриги Веснинг қаллиғининг қувонч кўз ёшларига сабаб бўлган. YouTube’да ушбу жуфтлик ҳақида видеоролик эълон қилинган бўлиб, ушбу хабар ёзилаётган вақтда кўришлар 32 мингдан ошиб кетган эди.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz