» » Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Закладки Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Название:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Дата:
23-01-2014, 07:10
Автор:
Просмотры:
765
 
 
 
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида
 
  
 
     Ўзбек Миллий академик драма театрининг нафақат мамлакатимиз, балки Ўрта Осиё минтақасида профессионал театр санъатига асос солиш ва уни ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида камол топтириш, ёш истеъдодларни тарбиялаш борасидаги улкан хизматларини инобатга олиб ҳамда ташкил этилганининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва кенг жамоатчиликнинг Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ташкилий қўмита бир ой муддатда мазкур санага муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда уни юксак даражада ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.

Ушбу режада:

– Ўзбек Миллий академик драма театри биносини капитал таъмирлаш, замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

– "Ўзбек Миллий академик драма театри” китоб-альбомини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

– Ўзбек Миллий академик драма театри ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;

– "Ўзбекистон театр санъати: тарих, тараққиёт ва истиқбол” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш;

– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда театр фаолиятига бағишланган учрашувлар ташкил этиш;

– 2014 йилнинг сентябрь ойида Ўзбек Миллий академик драма театри биносида мамлакатимиз театрлари вакиллари ва фахрийлари, маданият ва санъат намояндалари, кенг жамоатчилик иштирокида ушбу санага бағишланган бадиий кеча ўтказиш тадбирлари белгилансин.

4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри, 2014 йил 22 январь

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz