Закладки Huquq olamidagi yangiliklar

Название:
Huquq olamidagi yangiliklar
Дата:
23-01-2014, 05:45
Просмотры:
723

Террорчилик ҳаракатлари тўғрисида хабар қилмаслик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

 

     Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Жиноят кодексида назарда тутилган, дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси материаллари билан исботланган, аниқ маълум бўлган тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик хусусиятига эга жиноят тўғрисида хабар қилмаслик энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

     Агар террорчилик хусусиятига эга жиноятларга нисбатан ўша қилмиш одам ўлишига ҳамда бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

     Жиноят кодекси 1552-модда билан тўлдирилди. Ушбу моддага биноан, шахснинг террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд Жиноят кодексида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиши, шу жумладан мазкур жиноятларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

     Ушбу моддада назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд террорчилик жиноятларидан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, бундай ўқувни амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек ўқув ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади.


Ўзбекистон ФҲДЁлари янги йўриқнома асосида фаолият юритади

 

Адлия вазири буйруғи билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди. Аввал амалда бўлган йўриқнома, унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб топилди.
Эскисидан фарқли равишда, янги йўриқномада иш юритишнинг айрим масалалари батафсил ёритилган, ФҲДЁ органларида юритилиши керак бўлган ҳужжатлар номенклатураси келтирилган. Қолаверса, йўриқноманинг айрим қоидалари амалдаги қонунчиликка мослаштирилган.
Йўриқномада, шунингдек, аниқлаштирилган:
• Бола бир ёшга тўлганидан сўнг, унинг туғилиши бола туғилган жойда ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойида қайд этилади. (Илгари фақат ота-оналарнинг бирининг доимий яшаш жойида қайд этилар эди)
• Туғруқхонадан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган болаларнинг туғилишини қайд этиш унинг шу онадан туғилганлигига гувоҳлик берувчилар имзолаган ва ҳудуд шифокори ёки фельдшерининг имзоси билан тасдиқланган далолатнома асосида амалга оширилади. (Илгари бундай расмийлаштиришни белгилаб берадиган нормалар йўқ эди).
Ўрнатилдики, никоҳ тузилганлиги қайд этилиши муносабати билан шу куннинг ўзидаёқ ўзида никоҳланувчи шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларига бу ҳақда белги қўйилади ва уларга қайтариб берилади. ФҲДЁ органи томонидан никоҳланувчи шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни уларни кейинчалик расмийлаштириш учун олиб қолишга йўл қўйилмайди.
Буйруқ 2014 йилнинг 6 январидан кучга кирган
 
Прокуратура ходимларига имтиёзли ипотека кредитлари берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ прокуратура ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида уларга имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш ҳамда уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиблари белгилаб берилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 13 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2065-сонли қарори билан даставвал судьяларга шундай имтиёзлар берилган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан таcдиқланган низомларга биноан имтиёзли ипотека кредитлари судьялар ва прокуратура ходимларига 10 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Ижара учун компенсация эса ўзи яшайдиган ҳудудан бошқа жойда ишлаётган прокуратура ходимлари ва судларга берилади. Компенсация миқдори Тошкент шаҳри учун тўрт минимал иш ҳақини, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказлари учун уч минимал иш ҳақини, бошқа туман ва шаҳарлар учун икки минимал иш ҳақини ташкил этади.
Манбалар: Кун, УзА ва "Ҳуқуқ" газетаси.


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz