Закладки Mahalla

Название:
Mahalla
Дата:
22-01-2014, 08:22
Просмотры:
422
 
 
 

     Америкада чиқадиган йирик газетанинг раҳбари билан ҳамсуҳбат бўлиб қолдик. У ўзбеклар нима учун маҳаллани бунчалик ҳурмат қилишини, нега маҳалла тўғрисида махсус қонун қабул қилинганини сўради. Маҳалла дегани қандай институт эканини тушунтириб беришимни илтимос қилди.

— Мен сизга маҳаллани тушунтиришга ожизман, жаноб, — дедим ростини айтиб. — Узр-ку, сиз уни барибир тушунмайсиз... Бунинг учун сиз ҳам, мен ҳам айбдор эмасмиз... Ҳамма гап ҳаёт тарзининг қандай шаклланганида.

Тасаввур қилинг. Сизларда фарзанд вояга етиши билан ота ўғлига аталган улуш — капитални беради. Шу кундан бошлаб йигитча мустақил ҳаётга қадам қўяди ва ўз кунини ўзи кўради. Ўғил бир ойдан кейин бурнини тортиб келса, отаси уни ҳайдаб юборади... Бизда эса, ота-она болани вояга етказади. Уйлантиради. Уйли-жойли қилади. Бу ҳам етмагандек, неваралариниям ортмоқлаб юради. Хуллас, болам-чақам деб умри ўтганини билмай қолади.

Сизларда ўн олти яшар бола отаси билан эллик доллар талашиб, судга мурожаат этсаю, ғолиб чиқиб, отасини минг доллар жарима тўлашга мажбур қилса, бу — демократия тантанаси саналади. Бизларда шундай ҳодиса рўй берса, бунақа болани «оқпадар» дейдилар ва бир умр лаънатлайдилар.

Сизларда Лос-Анжелесда яшайдиган ота вафот этиб қолсаю, Вашингтонда турадиган ўғил вазирликдаги юмушлари кўплиги учун дафн маросимига боролмаса, уни биров маломат қилмайди. Бизда Сурхондарёнинг олис қишлоғида яшайдиган ота вафот этиб қолсаю, Тошкентда турадиган ўғил вазирликда иши кўпайиб кетгани учун отасини сўнги манзилга ўз елкасида кўтариб бормаса, бунақа вазирдан ҳамма юз ўгиради.

Сизларда, масалан, бир қиз бегона эркак билан... нима десам экан... ноқулайроқ вазиятда турган бўлсаю, уни ён қўшниси кўриб қолиб, қизнинг отасига хабар қилса, ота уни судга бериши мумкин: қизининг шахсий ҳаётига аралашгани учун. Бизда, мабодо шундай ҳолат рўй бериб қолса, қўшни қизга қаттиқ танбеҳ бериши, қўлидан етаклаб отасининг олдига олиб бориши мумкин. Қизнинг отаси унга миннатдорлик билдиради: қизнинг ор-номусини ҳимоя қилгани учун.

Сизларда бир қўшни иккинчисидан «Кеча уйингизга қандай меҳмон келди?» деб сўраса, нариги қўшни ранжиши мумкин. Бировнинг уйига келган меҳмон билан бировнинг нима иши бор? Бизда бировникига меҳмон келса, ён қўшниси дарров хабар олади. Иложи бўлса, меҳмонни ўзиникига таклиф қилиб, олдига дастурхон ёзади.

Сизларда, дейлик, ўн йил турмуш кечирган оиланинг бекаси кунларнинг бирида эрига «Азизим, мен бошқа бировни севиб қолдим, кел, орани очиқ қилайлик, болаларни хоҳлаган пайтингда кўриб турасан ёки «Меҳрибонлик уйи»га топширсак ҳам бўлади», десаю, эр жаҳл устида қўл кўтаргудек бўлса, хотин ўша заҳоти адвокатини чақириб, эрини судга беради. Мабодо, эркакнинг кўнгли оиласидан совиган бўлса, амалда уни ҳам аёли билан яшашга мажбур қилиш мумкин эмас. Бу — инсон эркини ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Бизда аёл киши нобоп эридан безор бўлса, адвокат чақирмайди, судга бормайди, маҳаллага чиқади. Маҳалладагилар аёл ҳуқуқини камситмайди, «Қаматиб юбор, бундай баттолни», демайди ҳам. Аёлга жиндай сабр қилишни, икки гўдакнинг кўзёшини оқизмасликни маслаҳат беради. Эркакни чақириб олиб, аёлини тағин хафа қилса, бегуноҳ болаларни «тирик етим» қилса, уни маҳалладан бадарға қилиб юборишгача чора кўришини тушунтириб қўяди. Сизларда бу — инсон ҳуқуқини поймол қилиш, аёлга «феодалларча муносабат» деб баҳоланиши мумкин. Бизда эса бунинг оти — оилани сақлаб қолиш, норасида болалар манфаатини ҳимоя қилиш деб аталади. (Ҳарқалай ўттиз яшар эркак ёки аёл ҳуқуқини ҳимоя қилгандан кўра етти ёки беш яшар бола ҳуқуқини ҳимоялаш афзалроқ деб саналади).

Билмадим, балки сиздаги одатлар яхшироқдир. Балки биздагиси маъқулдир. Буюк ўзбек олими Беруний бундан минг йил аввал яратган «Ҳиндистон» китобида «Бирон халқнинг у ёки бу удумига баҳо беришда «Буниси менга ёқади, униси эса ёқмайди», дейишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ, негаки ҳар бир халқ анъаналари йиллар мобайнида шаклланган ва ўша халқнинг ҳаёт тарзига айланган», деб ёзгани бежиз эмас. Сизларда индивидуализм — шахс манфаати кучли. Бизда коллективизм — жамоа­вийлик, бошқалар манфаати учун ўз манфаатидан кечишдан оғринмаслик удуми қадимдан бор...

Билиб турибман, жаноб, маҳалла дегани нималигини барибир тушунтириб беролмадим. Аммо бор гап шу...

Ўткир Ҳошимов
"Оила даврасида" газетасидан олинди.
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?