» » Энг яхши таҳририят ва журналистлар тақдирланди

Закладки Энг яхши таҳририят ва журналистлар тақдирланди

Название:
Энг яхши таҳририят ва журналистлар тақдирланди
Дата:
22-01-2014, 08:27
Просмотры:
355
 
 
 
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ёритиш бўйича ўтказилган танлов якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Танлов Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2013 йилнинг декабрь ойида эълон қилинган эди. Уни ўтказишдан мақсад Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва нодавлат нотижорат ташкилотлари учун барча зарур шароитларни яратиш бўйича амалга оширилаётган давлат сиёсатининг самараларини ОАВда кенг ёритишдан иборатдир.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгаши раисининг ўринбосари Н.Миродилова, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Ш.Ғуломов ва бошқалар юртимизда ижтимоий ҳаётни фаоллаштиришга доир катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Фуқаролар давлат ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти тартибга солинмоқда, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши таъминланаётир.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилини изчил амалга ошириш учун ҳуқуқий ва ташкилий асос бўлиб хизмат қилаётган икки юздан зиёд қонун, давлат дастурлари амалиётга жорий этилди. Давлатимиз раҳбари ва Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги ишларни янада такомиллаштиришга қаратилган қарорлари босқичма-босқич қабул қилинаётир. Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида фуқаролик жамияти институтларининг мақомини ошириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида кенг иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Тадбирда кўрилаётган чораларнинг барчаси нодавлат нотижорат ташкилотларини жадал ривожлантириш, уларни демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган муҳим омилга айлантиришга кўмаклашаётгани таъкидланди. Сўнгги уч йилда бундай ташкилотлар сони 22 фоизга кўпайди ва айни пайтда 6 мингдан ошди. Улар таълим, экология, соғлиқни сақлаш, маданият, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва бошқа соҳаларда самарали фаолият кўрсатиб, ижтимоий-гуманитар тараққиётга доир муҳим вазифаларни муваффақиятли ҳал этмоқда.

Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнини кенг ёритишда фаол иштирок этаётир. Телевидение, радио, газета ва журналлар, веб-сайтларда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти, улар ҳаётга татбиқ этаётган лойиҳаларга бағишланган янгиликлар ва таҳлилий материаллар, кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда ННТларнинг ҳиссаси мунтазам ёритиб борилмоқда.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, танловга 2013 йилда чоп этилган тўрт юздан ортиқ ижодий иш тақдим этилган. Махсус комиссия ғолибларни аниқлашда соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолини, хусусан, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари ҳамда бошқа жиҳатлар очиб берилган ишларга алоҳида эътибор қаратди.

Матбуот анжуманида ННТлар фаолиятини босма нашрлар ўртасида энг кўп ва фаол ёритган энг яхши таҳририят ва журналистлар тақдирланди. Ғолибларга диплом ва совғалар топширилди.

ЎзА, Сардор Тожиев

 
 
 
 
 
 

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz