» » Тахминанинг тўрт медали

Закладки Тахминанинг тўрт медали

Название:
Тахминанинг тўрт медали
Дата:
20-01-2014, 20:33
Просмотры:
869
 
 
     Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самарасида бадиий гимнастика ҳам жадал оммалашмоқда.
     Бадиий гимнастика жисмоний тарбия, мусиқа ва хореография каби қизлар тарбияси учун муҳим жиҳатларни мужассам этган спорт тури. Гимнастика машқлари қизлар организмининг таянч-ҳаракат тизимини, тананинг ҳамма қисмлари пропорционал ривожланишини таъминлайди. Бадиий гимнастиканинг мусиқа билан ҳамоҳанглиги эса инсоннинг маънавий дунёсини бойитади.
     Бугун мамлакатимизда 6-15 ёшгача бўлган 35 минг нафардан зиёд қиз спортнинг ушбу нафис тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Ваҳоланки, 2003 йилда бу кўрсаткич атиги 1646 нафарни ташкил этар эди. Бундай жадал ўсиш суръатларини юртдошларимизнинг спортга, айниқса, қизлар спортига нисбатан қараши тубдан ўзгаргани, ота-оналар фарзандининг спортга меҳр қўйиши қанчалик улуғ мақсадларга пойдевор бўлишини англаб етаётгани, болалар спорти мамлакатимизда том маънода умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётганидан далолат беради.
     Албатта, бу эзгу ҳаракатлар ёшларимизнинг халқаро майдондаги муваффақиятларида ҳам ўзига хос мустаҳкам асос бўлмоқда. Куни кеча АҚШнинг Майами шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ташкил этилган "Gold Coast International Cup – 2014” анъанавий халқаро турнирида ёш гимнастикачимиз Тахмина Икромованинг маҳорати мухлису мутахассислар томонидан юқори баҳолангани бунинг яна бир ёрқин ифодасидир.
Дунёнинг ўнга яқин мамлакати вакиллари иштирокида ўтказилган мусобақада ҳамюртимиз кўпкураш баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Т.Икромова турнир давомида эркин машқ бажариш бўйича олтин, халқа ва тўп ўйнатишда бир жуфт кумуш медаль билан тақдирланди.

ЎзА, Зоҳир Тошхўжаев

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?