» » Чироқчилик мулла “иккинчи хотини”ни бўғиб ўлдирди

Закладки Чироқчилик мулла “иккинчи хотини”ни бўғиб ўлдирди

Название:
Чироқчилик мулла “иккинчи хотини”ни бўғиб ўлдирди
Дата:
14-01-2014, 07:06
Просмотры:
1658
 

     Чироқчи тумани Чаппаариқ қишлоғида яшовчи "мулла” ва "фолбин” Ҳайдарали Ҳожиев ўзининг шаръий никоҳида бўлган Латофат Самиева жонига қасд қилгани учун жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг қарори билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

     Чироқчи тумани прокурори Одил Поёновнинг "Ҳуқуқ” газетасида ёзишича, Ҳайдарали Ҳожиев олдига иш билан келган Латофат Самиева билан яхши муносабат ўрнатиб, 7 нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи бўлишига қарамасдан 2012 йили унга шаръий йўл билан уйланади. Аммо кейинчалик Латофат яширин учрашувлардан безиб, унга уй олиб беришини, агар шу ишни қилмаса, унинг оиласига ўзаро муносабатларини маълум қилишини айтиб, пўписа қила бошлади.

     Прокурорнинг ёзишича, бундай босимларга чидай олмаган Ҳайдарали аёлнинг таклифига гўёки кўнган бўлиб, уни ўз машинасида Ғузор тумани Пачкамар қишлоғидаги ҳилват жойлардан бирига олиб боради. Аёлнинг шартига розилик берган бўлиб, ўз нафсини қондиришни сўрайди. Машинанинг орқа ўриндиғида кутилмаганда Латофатни томоғидан бўғиб ўлдириб, ўликни Деҳқонобод туманидаги Хўжаипок қишлоғидаги сойга улоқтиради.

     Кейинчалик Латофат Самиеванинг оила-аъзолари Латофатни излаб Ҳайдарали Ҳожиевга ҳам мурожаат қилишади, у фол очиб, Латофат "тоғу тошларда жонсиз ётибди. Етти кунда кириб келади, лекин умид қилманглар”, дея фол очиб беради.
Прокурорнинг айтишича, фолбин айтган муддатда ҳам Латофат уйга қайтмагач, унинг оиласига ички ишлар органларига мурожаат қилишган. Жиноят очилган. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг қарори билан қотил 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

     Эслатма: газетанинг ёзишича, исм-фамилиялар ўзгартириб берилган.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz