» » 2-синф ўқувчиларига янги дарслик

Закладки 2-синф ўқувчиларига янги дарслик

Название:
2-синф ўқувчиларига янги дарслик
Дата:
14-01-2014, 07:02
Автор:
Просмотры:
974
 

Халқ таълим вазирлиги 2-синф ўқувчилари учун янги чет тили дарсликлари тақдимотини ўтказди

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон умумтаълим мактабларининг 2-синфи учун мўлжалланган янги чет тили дарсликлариниг тақдимоти ўтказилди. Вазирлик ахборот хизмати 13 январь куни тарқатган хабарга кўра, мазкур ўқув дарсликлари янги давлат таълим стандартлари ва талаблари асосида яратилган.

2014 йил 11 январ куни Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедия умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида давлатимиз раҳбарининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси, мавжуд муаммолар ва галдаги амалга оширилиши керак бўлган ишларга бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди.

Видеоконференция доирасида умумтаълим мактабларининг 2-синфи учун яратилган чет тиллари дарслик мажмуаларининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Унда яратилган инглиз, француз, немис тили дарсликлари муаллифлари – С.Хан, Л.Жўраев, М.Огай («Kids’ English-2»), М.Дадахўжаева («Deutsch macht spab-2»), С.Раҳмонов («Hirondelle-2») ва барча вилоятлардаги амалиётчи ўқитувчилар иштирок этди.

Хабар беришларича, 2-синф ўқувчилари учун «Kids’ English-2» дарслик мажмуаси тажриба-синовдан ўтказиш учун яратилиб, Республика комиссиясининг 2013 йил 28 декабрдаги 5-сонли баёни асосида вазирликнинг буйруғи билан 100та мактабда 2014 йил 11 январдан 20 мартгача тажриба-синовдан ўтказилади.

Бугунги кунда 2-синф инглиз тили дарслиги ва машқ дафтари 2,5 минг нусхада, ўқитувчи китоби 200 нусхада «Ўзбекистон» нашриётида чоп этилиб жойларга етказилди. Дисклари ҳам вазирлик қошидаги Мультимедиа марказида тайёрланиб, 200 дона кўпайтирилди. Француз ва немис тили дарслик мажмуалари тажриба-синов майдонларига электрон вариантда етказилди.

Тажриба-синов ишлари республикадаги ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумтаълим мактаби базасида тажриба-синов сифатида чет тилларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган синфларда ташкил этилади.

Вазирлик ахборо хизматининг қайд этишича, 2-синф ўқувчилари учун «Kids’ English-2» дарслик мажмуаси тажриба-синовлари 2013 йилда «Kids’ English-2» дарслик мажмуаси тажриба-синовдан ўтказган экспериментатор-ўқитувчилар томонидан ўтказилади. Ушбу экспериментатор-ўқитувчилар мазкур мажмуалардан фойдаланган ҳолда 2-синфларда ўқувчиларга ҳафтасига икки соатдан, амалдаги дарсларга қўшимча равишда чет тиллардан дарс ўтишади.

Бундан ташқари, чет тилларни мактабдан ташқари вақтда ўқитишни йўлга қўйиш мақсадида умумтаълим мактаблари ва «Баркамол авлод» болалар марказларида 2, 3 ,4-синфлар учун ҳам чет тили тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларида ҳам чет тилларни ўргатиш йўлга қўйилмоқда.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz