Закладки Dunyo xabarlari

Название:
Dunyo xabarlari
Дата:
11-01-2014, 07:25
Просмотры:
1730
 

Нигериядаги қишлоққа уюштирилган ҳужум натижасида 30 киши ҳалок бўлди

 
Нигериянинг марказий қисмида жойлашган Шононг қишлоғига 6 январь куни жангарилар томонидан уюштирилган ҳужум натижасида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, маҳаллий аҳолига асосланиб, Agence France-Presse хабар бермоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қуролланган шахслар Шононгга 6 январь куни тонгда ҳужум қилишган – одамларга қарата ўт очилган, уйлар ёқилган, уй ҳайвонлари эса ё ўлдирилган, ёки олиб кетилган.

Қишлоққа ҳужум уюштирган гуруҳ тўғрисида маълумотлар йўқ.

Нигерияннинг мусулмонлар нисбатан кўп бўлган шимоли ва асосан насронийлар истиқомат қиладиган жануби орасидаги марказий қисмида миллий ва диний асосда мунтазам қуролли тўқашувлар юз бериб туради.

Human Rights Watch инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг 2013 йил декабридаги маълумотларига кўра, сўнгги ўн йил давомида ҳудуддаги низолар натижасида ўн мингдан ортиқ киши қурбон бўлган, эътиборли томони, ҳалок бўлганларнинг бир неча минги сўнгги уч йилда ҳалок бўлган.
 

Бағдоддаги ишратхонада 12 кишини отиб ташлашди

 
Бағдодда жангарилар шаҳарнинг шарқий қисмида жойлашган ишратхонада 12 кишини отиб ташлашди. Бу ҳақда 7 январь, сешанба куни Agence France-Presse хабар тарқатди.

Ишратхонага қуролли ҳужум Бағдод шарқидаги Заюн туманида амалга оширилган. Натижада етти аёл ва беш эркак ҳалок бўлган. Ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз бўйнига олгани йўқ.

Аввалроқ, 2013 йилнинг майида ҳам Бағдоднинг худди шу туманида бошқа бир ишратхонага ҳужум уюштирилган эди. Ўша ҳужум натижасида 12 киши ҳалок бўлганди.

2012 йилда Ироқдан Америка қўшинлари олиб чиқилганидан сўнг, мамлакатдаги зўравонликлар тўлқини сезиларли кучайди. Жумладан, 2013 йил бошидан бери Ироқдаги қуролли тўқнашувлар натижасида ҳалок бўлганлар сони саккиз мингдан ошиб кетган. БМТ маълумотларига кўра, бу 2008 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
 

АҚШда ижтимоий тўловлар билан боғлиқ катта фирибгарлик фош этилди

 
АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари суғурта ва ижтимоий тўловлар билан боғлиқ катта фирибгарликни фош этишди, дея хабар бермоқда Agence France-Presse. Фирибгарликда иштирок этиш айби билан 7 январь куни Нью-Йоркда 106 киши, жумладан, 80 нафар собиқ полициячи ва ўт ўчирувчилар ҳибсга олинган.

Тергов маълумотларига кўра, жиноий схемада иштирок этган полициячилар ва ўт ўчирувчилар хизмат вазифасини бажариш вақтида орттириб олганини таъкидлаб, ўзларини жароҳатдан кейинги стресс касаллиги, тушкунлик ёки ҳадеб хавотирга тушавериш каби руҳий касалликка чалингандек қилиб кўрсатишган. Гумонланувчилар меҳнатга лаёқатсиз деб топилганидан сўнг, уларга ижтимоий тўловлар белгиланган.

Тўловлар миқдори ҳар турли ҳолатларда 30 минг доллардан 50 минг долларгача бўлган. Айни вақтда, суриштирув ишлари натижасида маълум бўлишича, жиноий схема иштирокчилари одатий кун тартибида яшашда давом этаверишган: улардан бири вертолёт бошқариб юрган бўлса, бошқаси Лас-Вегасдаги казинода мунтазам қимор ўйнаб келган.

7 январь куни фирибгарликка алоқадор деб гумон қилинган жами 106 киши ҳибсга олинди. Шу куннинг ўзида уларга айблов эълон қилинди. Тергов маълумотларига кўра, тўрт киши жиноий схема ташкилотчилари бўлган. The New York Times’нинг ёзишича, айбланувчилар орасида 83 ёшли прокурор ва ФТБ вакили, 89 ёшли ижтимоий тўловлар бўйича маслаҳатчи ва 61 ёшли Нью-Йорк полиция детективлари касаба уюшмаси аъзоси бор.

Гумонланувчиларнинг 72 нафари собиқ полициячилар бўлиб чиққан, яна 8 нафари эса – собиқ ўт ўчирувчилардир. Уларнинг аксарияти 2001 йил 11 сентябридаги террорчилик ҳаракати талофатларини бартараф этишда иштирок этган – улар ижтимоий тўловларга асос бўлган руҳий касалликларига сабаб қилиб айнан шу воқеалардаги иштирокни кўрсатишган.

Терговнинг аниқлашича, ушбу жиноий схема 1988 йилда ўйлаб топилган. Ушбу схема сабаб мингдан ортиқ одам ноқонуний ижтимоий тўловлар эгасига айланишга муваффақ бўлган. Жиноий гуруҳ ҳаракатлари натижасида давлатга 400 миллион доллар зарар етказилгани айтилмоқда. Манбаларнинг The New York Times’га маълум қилишича, шаҳар полицияси яқин вақт ичида яна 50 кишини ҳибсга олишни режалаштирмоқда.
 

Испания маликасига солиқлардан бўйин товлаш айби қўйилди

 
Испания қироли Хуан Карлоснинг кенжа қизи малика Кристина солиқ тўловларидан бўйин товлаш, пулларни ювиш ва бошқа молиявий жиноятлар бўйича айбноманинг эълон қилиниши учун Майорка судига чақирилди. Бу ҳақда, суд баёнотига асосланиб, 7 январь куни Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Reuters агентлигининг қайд этишича, малика 8 март куни суд ишида иштирок этиши кутилмоқда.

Малика турмуш ўртоғи, герцог Иньяки Урдангариннинг фаолияти сабаб шубҳа остида қолган. Урдангаринни ҳам молиявий фирибгарлик, солиқ тўловларидан бўйин товлаш, ҳужжатларни сохталаштириш ва олти миллион евро миқдоридаги жамоат маблағларини талон-тарож қилишда айблашмоқда.

Малика Кристина ва унинг эри ўзига қўйилган айбловларни рад этмоқда. Жуфтлик уларга нисбатан қўйилаётган айбловлар устидан аппеляция бериши мумкин.

Қироллик оиласи вакилларига нисбатан тергов ишлари уч йил аввал бошланган эди. Ўшанда терговчилар диққати марказига Иньяки Урдангариннинг Noos Institute хайрия ташкилоти тушган эди. Тахминларга кўра, Урдангарин йирик тадбирларни ташкил этиш бўйича фойдали шартномаларни қўлга киритишда ўзининг нуфузли алоқалари ва танишларидан фойдаланган. Айни вақтда, у лойиҳаларнинг нархини ошириб кўрсатган, қўлга киритилган пулларни эса офшорлардаги банк ҳисоб рақамларига кўчирган.

2013 йилнинг апрелида терговчи Хосе Кастро ушбу иш бўйича малика Кристинага нисбатан айбловларни илгари сурганди. Тергов давомида у малика ўз турмуш ўртоғининг фирибгарликларидан бохабар бўлгани ва бу борада уни қўллаб-қувватлаган, деган хулосага келган. Бироқ, май ойида суд ушбу айбловларни «етарли даражада асосга эга эмас» деб топиб, маликадан олиб ташлаганди.

Малика Кристина суд олдида жавоб берган қиролнинг Испаниянинг янги тарихидаги дастлабки яқин қариндошига айланиши мумкин. Унга ва унинг эрига нисбатан тергов бошланганидан сўнг, у омма олдида кўринмасликка ҳаракат қилиб кеади. Reuters’нинг қайд этишича, у болалари билан Женевага кўчиб ўтга, Урдангарин эса Испанияда қолган.

Қироллик уйидан узоқлашишга қанчалик ҳаракат қилинмасин, ушбу можаро бутун қироллик оиласи обрўси ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Яқинда ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, испанияликларнинг 62 фоизи қирол Хуан Карлос Биринчи тахтдан воз кечиши керак, деган фикрда.
 

Қисқа муддатли таътилга чиқарилган грециялик террорчи қамоққа қайтмади

 
Грецияда «17 ноябрь» террорчилик ташкилоти аъзоси Христодулос Ксирос маъмурият томонидан берилган Янги йил таътилидан сўнг қамоқхонага қайтиб келмади. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.

56 ёшли Ксирос қамоқхонани 1 январь куни, қариндошлари билан кўришиш учун тўққиз кунлик таътил олганидан сўнг тарк этганди, бироқ 6 январь куни Халкидики полиция бўлинмасида қайд этишга келмай, таътилда бўлиш қоидаларини бузган.

Ксироснинг адвокати ўз мижозидан ҳеч қандай хабар келмаганини маълум қилган, бироқ, унинг қайд этишича, Ксиров «ўзининг сиёсий қарашларидан келиб чиқиб, қочиш ҳақида қарор қабул қилган бўлиши мумкин».

Олти умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Христодулос Ксиросга еттинчи марта қисқа муддатли таътил берилган эди. Дастлабки олти таътилда ҳеч қандай фавқулодда ҳолат юз бермаган эди. Судланган террорчининг йўқолиши муносабати билан Греция полицияси юқори жанговар тайёргарлик ҳолатига ўтказилган. «17 ноябрь» ташкилотининг қолган аъзолари, жумладан, Христодулос Ксироснинг икки ака-укаси ҳибсда қолмоқда.

«17 ноябрь инқилобчи ташкилоти» ўз номини Грециядаги ҳарбий хунтага қарши бўлиб ўтган 1973 йилги норозилик намойишларининг сўнгги кунидан олган. Асосан талабалар иштирок этган ушбу намойишлар ҳарбий томонидан аёвсиз бостирилган.

1975-2002 йиллар оралиғида фаолият олиб борган ўта сўл кайфиятдаги «17 ноябрь» ташкилоти ушбу давр оралиғида Европа, Буюк Британия ва АҚШда 103та терактни амалга оширган. Ушбу ҳаракатлар натижасида 23 киши – сиёсатчилар, бизнесменлар, ҳарбийлар, полициячилар, журналистлар ҳалок бўлган.

2002 йил июнида Греция полицияси навбатдаги терактни амалга ошириш вақтидаги муваффақиятсизлик натижасида Саввас Ксиросни – Христодулос Ксироснинг укасини ҳибсга олган. Савваснинг қўлга туширилиши ташкилотнинг бошқа аъзоларининг ҳам ҳибсга олиниши ва амалда ташкилотнинг йўқ қилиниши билан тугаган. Ташкилотнинг аксарият аъзолари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
 


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?