» » «Билайн-Ўзбекистон» раҳбари ўзгарди

Закладки «Билайн-Ўзбекистон» раҳбари ўзгарди

Название:
«Билайн-Ўзбекистон» раҳбари ўзгарди
Дата:
11-01-2014, 06:25
Просмотры:
1137
 
Шу вақтгача «Билайн-Ўзбекистон»нинг молиявий масалалар бўйича директори Александр Воробьев компания бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Билайн-Ўзбекистон» матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Билайн-Ўзбекистон» бош директори Андрей Сафронюк шартнома муддати тугаганлиги сабабли Ўзбекистондаги фаолиятини якунлади. У ўз фаолиятини VimpelCom компаниялар гуруҳидан ташқарида давом эттиради.

Компания бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган 36 ёшли Александр Воробьёв эса 2013 йил августидан бери «Билайн-Ўзбекистон»нинг молиявий масалалар бўйича директори сифатида ишлаб келаётган эди. Воробьёв VimpelCom тизимида 2011 йил ноябридан ишлаб келади, ўшанда у «Билайн-Тожикистон»нинг молиявий ишлар бўйича директори этиб тайинланган эди.

«Билайн-Ўзбекистон»нинг пресс-релизида қайд этилишича, Андрей Сафронюк «Билайн-Ўзбекистон» операцияларига 2010 йил июндан бошлаб раҳбарлик қилган. Ушбу вақт ичида компания 10 миллиондан ортиқ абонентларни жалб қилиб, республикада энг йирик алоқа оператори ва телекоммуникацион соҳанинг етакчисига айланган.

«Унинг раҳбарлиги остида «Билайн-Ўзбекистон» тармоғи жиддий кенгайди, илғор LTE технологияси бўйича синовли ишга туширилиши амалга оширилди, 3G хизматлари эса мамлакатнинг барча минтақаларида пайдо бўлди», – дейилади «Билайн-Ўзбекистон» пресс-релизида.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz