» » Биометрик паспорт олиш

Закладки Биометрик паспорт олиш

Название:
Биометрик паспорт олиш
Дата:
11-01-2014, 06:20
Просмотры:
2280
 
 

Ягона портал орқали биометрик паспорт олиш синов тариқасида жорий қилинди


 
 
Ягона давлат интерактив хизматлари портали биометрик паспортни олиш учун фуқаролардан онлайн ариза қабул қилишни бошлади. Ҳозирча ушбу жараён синов тариқасида Тошкент шаҳри Олмазор туманида амал қилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, лойиҳа Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Олмазор туманида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар Ягона портал орқали аризани онлайн тўлдиришлари мумкин.

Ариза Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига келиб тушгач, бўлимнинг масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилади. Агар ҳужжат тўғри тўлдирилган бўлса, мурожаат қилган шахсга автомат равишда биометрик маълумотларни топшириш учун қачон келиш мақсадида вақти ва санаси кўрсатилган СМС-тасдиқ юборилади.

Паспорт тайёр бўлиши билан мурожаат қилган шахсга тегишли СМС-хабар юборилади.

Вазирлик матбуот хизматининг айтишича, ушбу хизмат Ягона порталнинг "Хизматларни таклиф қилинг” бўлимидаги овоз бериш натижасида жорий қилинган.
 
Манба: Кун

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz