» » Ўзбекистонда мукофот жамғармаси салкам миллион сўм бўлган блоггерлар чемпионати бошланди

Закладки Ўзбекистонда мукофот жамғармаси салкам миллион сўм бўлган блоггерлар чемпионати бошланди

Название:
Ўзбекистонда мукофот жамғармаси салкам миллион сўм бўлган блоггерлар чемпионати бошланди
Дата:
6.01.2014
Просмотры:
1775
 
Ўзбекистонда 2013 йил 30 декабрдан «ЎзБлоггерлар» чемпионати старт олди. Бу ҳақда Uzblogger.blogspot.com’да маълумот берилган. Чемпионатнинг аниқ бир ташкилотчиси йўқ, у Facebook’даги UzBloggerlar гуруҳи фаоллари томонидан ўтказилмоқда.

Хабар беришларича, бир неча босқичдан иборат (айнан қанчалиги кўрсатилмаган) чемпионатнинг дастлабки раунди 30 декабрь куни старт олган бўлиб, унда барча хоҳловчилар эркин мавзуда ёзилган блогпостлар билан иштирок этиши мумкин. Иштирок этиш шартлари Uzbloggerlar.blogspot.com’да кўрсатилган.

13 январгача барча иштирокчиларнинг блогпостлари йиғилиб, 14-21 январь давомида баҳолаб чиқилади. Ғолиблар овоз бериш йўли билан аниқланиши белгиланган. Блогпостларга бир вақтнинг ўзида ўқувчилар ва ҳакамлар овоз беришади. Ҳакамлар орасида кимлар борлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Чемпионатнинг соврин жамғармаси ҳозирча 900 минг сўмга тенг бўлиб, «ғолиблар тақдирланади» (айнан неча нафар блоггер ғолиб деб топилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилмаган). Айни вақтда, битта ғолибга 16 гигабайтли «флешка», Muloqot тармоғидан бир йил муддатга бепул домен ва 500 мегабайт бепул хостинг тақдим этилади.

Қайд этишларича, чемпионатда иштирок этиш учун «узундан-узун мақола ёзиш шарт эмас», унда ҳатто Twitter микроблоглар сервисидаги биттагина твит ҳам ғолибликка даъвогар бўлиши мумкин.

Чемпионатни ўтказишдан асосий мақсад сифатида интернетда «ўзбек тилини ривожлантириш, ўзбек тилидаги фойдали ресурсларни бойитиш» кабилар кўрсатилган.

Ўзбекистонда ўзбек тилида ёзувчи блоггерлар сони, Twitter микроблоглар хизматидаги ўзбекистонлик фойдаланувчилар сони тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Uzbloggerlar.blogspot.com’да қайд этилишича, ушбу сайтда 96та ўзбекча блог бирлаштирилган.
 
Манба: Кун

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Март 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Eng sevimli xonandangiz