» » Ўзбек хонандаларининг YouTube’даги энг машҳур клиплари бешлиги аниқланди

Закладки Ўзбек хонандаларининг YouTube’даги энг машҳур клиплари бешлиги аниқланди

Название:
Ўзбек хонандаларининг YouTube’даги энг машҳур клиплари бешлиги аниқланди
Дата:
6-01-2014, 03:59
Автор:
Просмотры:
7981
 
     Улуғбек Раҳматуллаев ва Шаҳзоданинг қўшиқларига ишланган клипларни 2013 йил давомида бир миллион мартадан кўпроқ томоша қилишди. 

     Шоу-бизнес янгиликларини ёритиб боришга ихтисослашган сайт YouTube видеосервисидаги маълумотларга асосланиб, Ўзбекистон эстрада юлдузларининг 2013 йилдаги энг машҳур клиплари рейтингини тузиб чиққан. Рейтингдан бешта клип ўрин олган.

     Жумладан, Муниса Ризаева ва Ботир Қодиров томонидан биргаликда куйланган «Дема, дема» қўшиғига ишланган клипни YouTube’да ярим йилда 420 минг марта томоша қилишган. Шоҳжаҳон Жўраев ижросидаги «Жайра» қўшиғига ишланган клипни эса худди шу вақт оралиғида 550 минг марта кўришган.

     Рейтингда учинчи ўрин «Божалар» гуруҳининг «Баҳору ёзда» номли қўшиққа ишланган клипига насиб этган. Popcorn.Uz’нинг ёзишича, Жаҳонгир Позилжоновнинг «кўпроқ юз ифодаси тасвирланган» клипни 7 ойда 570 минг марта томоша қилишган. Рейтингда дастлабки икки ўринни эгаллаган клипларни кўришлар сони эса 1 миллиондан ошиб кетган.

     Жумладан, Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Соғиниб» қўшиғига ишланган клипни олти ойда 1,05 миллион марта томоша қилишган бўлса, рейтингда биринчи бўлиб Шаҳзоданинг «Чикко» номли қўшиғи клипини 5 ойда 1,25 миллион марта кўришган.

    Alexa маълумотларига кўра, YouTube ўзбекистонликлар энг кўп кирадиган олтинчи сайт ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда Android учун мўлжалланган Opera’дан фойдаланувчилар YouTube’дан фаол фойдаланишлари маълум.
 
Манба: Попкорн

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?