Закладки 15 киши ҳалок бўлди

Название:
15 киши ҳалок бўлди
Дата:
5-01-2014, 06:42
Просмотры:
1559
 

АҚШдаги қор бўронлари вақтида 15 киши ҳалок бўлди

 
АҚШ шимоли-шарқидаги кучли қор бўрони натижасида камида 15 киши ҳалок бўлган, дея хабар бермоқда Sky News. Шунда қилиб, 3 январь куни рўй берган бўрон қурбонлари сони яна олти кишига кўпайди.

Қурбонларнинг аксарияти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли рўй берган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида ҳалок бўлган. Шунингдек, Нью-Йорк штатида Альцгеймер синдромидан азият чекувчи аёл музлаб қолиб, вафот этгани ҳам маълум. Штат губернатори маҳаллий аҳолига мурожаат қилиб, агар жиддий зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни илтимос қилган. Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Бир неча кундан бери давом этаётган қор бўрони, Нью-Йоркдан ташқари, Нью-Жерси, Мичиган, Массачусетс, Кентукки, Индиана, Иллинойс ва бошқа штатларга ҳам дахл қилган. Ноқулай иқлим сабаб бутун АҚШ бўйлаб 2 мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинган, автотрассалар ёпилган, поездларнинг интервал жадвали катталашган. Қутқарувчилар кўчалардан уйсизларни қидирмшоқда ва, агар улар ёрдамга эҳтиёж сезса, ёрдам беришга тайёр.

Метеорологларнинг маълумотига кўра, АҚШдаги қор бўронлари тугаган ва энди ҳаво ҳарорати совуқлашади. Мамлакатнинг баъзи туманларида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 23 даража совуқни қайд этган.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz