Закладки 26 нафар маҳбус

Название:
26 нафар маҳбус
Дата:
1-01-2014, 07:50
Просмотры:
1890
 
 

Исроил 26 нафар фаластинликни маҳбусни қўйиб юборди

 
 
Исроил 31 декабрь, сешанба куни мамлакат қамоқхоналарида сақланаётган 26 нафар фаластинликни озодликка чиқарди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Озодликка чиқарилган 26 нафар фаластинликнинг бари «Офер» қамоқхонасида сақланаётган эди. Озодликка чиқарилганидан сўнг, уларнинг 18 нафари Рамаллоҳга жўнатилган. Уч нафари Ғазо сектори ҳудудига юборилган бўлса, беш нафар фаластинлик шарқий Қуддусга олиб кирилади.

Рамаллоҳга жўнатилган фаластинликларни Фаластин мухторияти президенти Маҳмуд Аббос шахсан ўзи кутиб олган. Рамаллоҳ етиб келишганидан сўнг, улар Ёсир Арофат қабрига гуллар қўйишган.

Бу, 2013 йил июлидан бери Исроил қамоқхоналаридан озод этилган фаластинликларнинг учинчи гуруҳи бўлди. Ўшанда Исроил бош вазири Беньямин Нетаняҳу мамлакат қамоқхоналарида сақланаётган 104 нафар фаластинлик маҳбус озодликка чиқарилиши билан боғлиқ режаларни эълон қилган эди. 2014 йил апрелида маҳбусларнинг сўнгги – тўртинчи гуруҳи озод этилиши кутилмоқда.

Озод этилган 26 нафар фаластинликнинг барчаси 1993 йили қамоққа ташланган, улар Исроил ҳарбийлари ёки фуқароларини ўлдиргани учун судланган эди.
 
Манба: Кун

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz