» » Доллар 5 тийинга қимматлашди

Закладки Доллар 5 тийинга қимматлашди

Название:
Доллар 5 тийинга қимматлашди
Дата:
31-12-2013, 08:10
Автор:
Просмотры:
1580
 
 
 

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 тийинга қимматлашди

 
Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Бу ҳақда Марказий банки ахборот берди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2013 йил 31 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2 минг 202 сўм 20 тийинга тенг қилиб белгиланган. 24 декабрдаги курс (2 минг 202 сўм 15 тийин) билан таққослаганда, 1 АҚШ доллари 5 тийинга, 2013 йил 1 январдаги ҳолат (1 минг 985 сўм 46 тийин) билан таққослаганда, 216 сўм 74 тийинга қимматлаган.

Шунингдек, 2013 йилнинг 31 декабридан бошлаб 1 Россия рубли 67 сўм 49 тийин (72 тийинга қимматлаган), 1 евро 3 минг 31 сўм 90 тийин (2 сўм 99 тийинга қимматлаган), 1 Швейцария франки 2 минг 468 сўм 56 тийин (10 сўм 25 тийинга қимматлаган), 1 фунт стерлинг 3 минг 628 сўм 34 тийин (29 сўм 15 тийинга арзонлашган) этиб белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарни ўзи белгилаган қийматда сотиш ва сотиб олиш мажбуриятини олмаган. Ўзбекистон Президентининг 30 январда имзолаган жисмоний шахсларга валюта сотиш тартибини янада либераллаштириш тўғрисидаги Қарорига кўра, Ўзбекистоннинг ваколатли банклари айнан Марказий банк белгилаган курс бўйича нақдсиз хорижий валютани сотишлари керак.

Қўшимча сифатида, Ўзбекистон Президенти Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил якунлари ва 2013 йил режаларига бағишланган мажлисида ўтган йил «инфляция даражасининг ўсиш суръати прогноз кўрсаткичлари доирасида сақлаб қолиниб, 7 фоиздан ошмагани»ни, 2013 йилда ҳам ушбу кўрсаткич 7-9 фоизни ташкил этиши кутилаётганини маълум қилганди.
 
Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz