» » Aвтомобиллар ҳаракати чекланади

Закладки Aвтомобиллар ҳаракати чекланади

Название:
Aвтомобиллар ҳаракати чекланади
Дата:
31-12-2013, 08:07
Просмотры:
766
 
 
 
 

Янги йил муносабати билан Тошкентнинг баъзи кўчаларида автомобиллар ҳаракати чекланади

 
 

     Янги йил байрамини ўтказиш вақтида 29 декабрдан 8 январгача Тошкентнинг бир неча кўчаларида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу тадбирлар Тошкент шаҳар ҳокимининг 27 декабрдаги фармойишига мувофиқ амалга оширилади.

     Жумладан, 2013 йилнинг 30 декабридан 2014 йилнинг 1 январигача соат 9:00дан 16:00гача Навоий кўчасининг Шайхонтоҳур кўчасидан Зарафшон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

     Шунингдек, 30 декабрдан 8 январгача Ш. Рашидов кўчасининг Ўзбекистон кўчасидан Навоий кўчасигача, Себзор кўчасининг маҳаллий йўли Навоий кўчасидан А. Қодирий кўчасигача, А. Дониш кўчасининг Тошкент автомобил халқа йўлидан Юнусота кўчасигача бўлган қисми соат 15:00дан 23:00гача барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилади.

     Бундан ташқари, шу кунлари янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан Roison заводига туташ ва бошқа кўчаларда ҳам вазият тақозо этганда транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилиши мумкин.


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Январь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Eng sevimli xonandangiz