» » Мустақиллик майдонида Янги йил тантаналари бошланди

Закладки Мустақиллик майдонида Янги йил тантаналари бошланди

Название:
Мустақиллик майдонида Янги йил тантаналари бошланди
Дата:
29-12-2013, 15:38
Просмотры:
930

 
Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонида 28 декарбь куни бошланган Янги йил байрами тантаналари қордек оппоқ тилакларимиз, покиза орзу-ниятларимиз, болажонларнинг беғубор, шодон кайфиятига ҳамоҳангдир.


Мамлакатимизда инсон омилига устувор аҳамият қаратиш, миллати, эътидоди, ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсадидир. Жонажон Ватанимизнинг ижтимоий барқарорлигини таъминлаш, иқтисодиёт, таълим-тарбия, маънавият ва маърифат, соғлиқни сақлаш, илм-фан каби соҳаларда эришилган улкан ютуқ ва марралар, энг асосийси, жамиятимиздаги ўзаро аҳиллик, тотувлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳити халқаро миқёсда алоҳида эътироф этилиб, юксак баҳоланмоқда.

2013 йил мустақил Ўзбекистонимиз тарихи зарварақларида муҳташам иншоотлар, ишлаб чиқариш корхоналари, мактаблар, шифо масканлари, маърифат ва санъат масканлари қад ростлаган баракали йил сифатида муҳрланиб қолиши шубҳасиз. Эшик қоқаётган 2014 йил эса халқимизнинг азалий мақсад-муддаоларига ҳамоҳанг тарзда Соғлом бола йили деб номланиши эзгу интилишларимизнинг ўзига хос мантиқий давомидир.

Янги йил байрами арафасида мамлакатимизнинг энг мўътабар майдонида барпо этилган мўъжаз шаҳарчада ушбу жиҳатлар ўзининг ёрқин ифодасини топди. Майдонга кириб келган киши ўзини гўё эртакмонанд гўшага тушиб қолгандек ҳис этади. Бу ерда қад ростлаган улкан арча, айниқса, кичкинтойларга катта завқ-шавқ улашмоқда.

Байрамни юксак савияда, баланд руҳда ўтказиш, юртдошларимиз, хорижий сайёҳлар, энг асосийси, болаларга хуш кайфият улашиш мақсадида турли маданий-маърифий, кўнгилочар томошаларни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзбекнаво» эстрада, «Ўзбектеатр» ижодий ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқа қатор ташкилотларнинг ҳиссаси катта бўлди.

Майдондаги улкан саҳнада Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси актёрлари иштирокидаги «Қорбобога мактуб ёки кутилмаган меҳмонлар» театрлаштирилган томоша намойиш этилмоқда. Майдонга ўрнатилган икки улкан экраннинг бирида 2013 йил – Обод турмуш йилида жамиятимиз ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилган беқиёс ўзгаришлар, бунёдкорлик одимлари, гўзал шаҳар ва қишлоқларимиз, ёш авлод келажаги йўлида кўрсатилаётган чексиз меҳр-эътибор намойиш этилса, бошқасида юртимиз аниматорлари томонидан ишланган мультфильмлар, майдонда ўтаётган байрам тадбирларини томоша қилиш мумкин.

Махсус ўрнатилган бошқа саҳнада Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон давлат консеваторияси эстрада бўлимининг иқтидорли талабалари, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, мумтоз ва эстрада йўналишида ижод қилаётган хонандалар, «Ниҳол» мукофоти совриндонлари, мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги танловларда ғолиб бўлган ижодкор ёшлар иштирокидаги концертлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилмоқда.

Майдонда ташкил этилган савдо расталаридан кичкинтойлар учун ширинликлар, турли ўйинчоқлардан иборат совғалар харид этиш мумкин. Ўттизга яқин аттракцион, олтмишга яқин махсус ўйинлар қурилмалари ўғил-қизлар билан гавжум.

Оқшом тушгач майдон янада фусункор қиёфа касб этади. Бадиий безаклар, лазерли технологиялар, иллюминацион чироқлар, махсус ёритиш эффектларидан киши қалбига янада кўтаринкилик, завқ инади. Майдонга туташ кўчаларнинг икки тарафи ўндан ортиқ бадиий эффект берувчи махсус чироқли қурилмалар билан жиҳозланган.

– Янги йил байрами арафасида Мустақиллик майдонини зиёрат қилишни одатга айлантирганмиз, – дейди самарқандлик пенсионер Ойсара Исмоилова. – Майдондаги безаклар, бири-биридан қизиқарли томошалар, болаларнинг ўйинга тўймай шодланаётганини кўриб, мустақил юртимиз фарзандларига ҳавасим келди. Истиқлол фарзандларимизни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган, қалби ғурур ва ифтихорга тўла, билимли, юксак маънавиятли, соғлом ва теран тафаккурли авлод этиб тарбиялаш имконини берди. 2013 йил биз учун ҳам қултуғ келди. Неварам олий ўқув юрти талабаси бўлди. Ўғлим ёш оилаларга яратилган имтиёзлар самарасида янги уй-жой харид қилди. Буларнинг барчаси Юртбошимиз томонидан ёшларга, оилаларга кўрсатилаётган улкан ғамхўрликнинг амалдаги ифодасидир.

Муаззам майдонда куй қўшиққа уланади. Айни пайтда пойтахтимизнинг бошқа майдонларида ҳам Янги йил байрами томошалари давом этади.
 
ЎзА, Назокат Усмонова, Аъло Абдуллаев (сурат)

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?