» » “Бошқалардан кам қилсак, уятга қоламиз”

Закладки “Бошқалардан кам қилсак, уятга қоламиз”

Название:
“Бошқалардан кам қилсак, уятга қоламиз”
Дата:
28-12-2013, 03:21
Просмотры:
923
 

"Бошқалардан кам қилсак, уятга қоламиз”

Тўй-маъракага нима етсин. «Топган-тутганингиз тўйларга буюрсин» дея билдирадиган тилакларимиздан ҳам доимо яхшилик умид қилинади. Илгари ҳовли-хонадонларда тўй қилиш учун узоқ тайёргарлик кўриларди, ташвиши ҳам шунга яраша эди. Ҳозир бир-биридан ҳашаматли тўйхоналар бор. Гард юқмаган оппоқ шоҳи дастурхонлар, ипак мато қопланган антиқа курсилар. Дастурхонларнинг безатилиши санъат асари даражасида. Бир тўйхонада келин-куёв ўтирган лимузин нақ базм залининг ичига – меҳмонлар олдигача кириб борди. Ана, сизга ҳашамат!

Ҳозир нафақат тўйларимиз, ҳатто, маъракалар ҳам жуда тўкин ўтказилмоқда.

Яқинда бир қариндошини хотирлаб, маърака ўтказган дўстим ғаро­йиб таассуротларини гапириб берди. Маърифий мавзудаги суҳбатдан сўнг ош ейилгач, эркаклар тарқалишибди. Сўнг аёлларнинг ўтириши... пешиндан нақ кечгача давом этибди. Тўғрироғи, ҳақиқий зиёфатга айланибди. Ўн хил (!) таом тортилибди. Сомсанинг беш-олти тури бормиш. Пишириқлар, мева-чева, салатлар, иссиқ-совуқ таомлар дегандай...

АФОРИЗМ ЎРНИДА: Хотин мудом орзу қилади. Эр ана шу орзуларни амалга ошираман, деб умрини ўтказади.

Ашурали ЖЎРАЕВ

Бу нима қилиқ? Бўккудек таом ейиш билан марҳумни хотирлаш — шариат­нинг қайси қоидасида бор?!

Фақатгина тўйларда эмас, балки турли маросим, маърака, эҳсону зиё­фатларда ёзиладиган дастурхон, тортиладиган таомлар ўтирган одамни шошириб қўяди. Шунчалик тўкинки, ундаги ноз-неъматларни санасангиз, адашиб кетишингиз аниқ. Дастурхондаги турли-туман егуликлардан ташқари, тўрт-беш, ҳатто, саккиз, ўн... хил иссиқ таомлар тортилади. Энг қизиғи, қорин бу таомларнинг биттаси билан ҳам тўяди.

Энди соғлом ақл билан фикр юритсак: биринчидан, дастурхондаги бунча таомни ейишнинг жисмонан имкони йўқ. Иккинчидан, ўзини зўрлаб еган билан жисмига, соғлигига зарар. Учинчидан эса, нафсга бунчалик эрк бериш — руҳиятга, қалбга зарар эмасми?!

 Қолаверса, бундай тўкин-сочин издиҳомни уюштириш — тадбир эгаси учун катта чиқим дегани...

«Хурмачангга сиққанича е, ич, қолгани билан нима ишинг бор?!», дея бу гапларга эътироз билдирадиганлар ҳам йўқ эмас. Тўғри, ҳар кимнинг ихтиёри ўзида. Лекин кўпдан-кўп тадбирларимизни айнан шундай тўкин дастурхон билан ўтказиш бугун ғалати бир анъанага айланмоқда. Айниқса, бу борада аёлларимиз жуда қаттиқ туришади: «Ҳамма шундай қиляпти, улардан кам қилсак уятга қоламиз», «Биттаю битта фарзандимиз ахир»...

Демак, мана шундай меъёрни ўзимиз ўрнатиб, ҳаддан ташқари кўп таом қўйиб, одамларни мечкайликка даъват қилаётган бўлиб чиқмаяпмизми?

«Ойнаи жаҳон»да кўрамиз, чет эллик бойларнинг дастурхони ҳам биздаги оддий тўй ёки маъракачалик тўкин бўлмайди. Нима, биздек тўкин дастурхон ёзишга уларнинг қурби етмайдими? Албатта, етади. Фақат улар бойлигини (ҳатто, энг сахийлари ҳам) бундай ҳоюҳавас, исрофгарчилик учун сарфламайди. Келажак учун, юртининг тараққиёти учун бирор иш қилишга йўналтиради.

Ибн Сино бобомиз ўз асарларида бир овқат тўлиқ ҳазм бўлмасдан иккинчисини ейиш меъда фаолиятини бузишини бот-бот такрорлаган. Бунга бутун дунё риоя қилади. Аммо буюк табибнинг ворислари бўлган биз бу қоидани, гўё унутиб қўйгандекмиз.

Тўй — миллатимизга хос бетакрор фазилатлардан бири. Бундай пайтда дастурхонга нималар қўйилгани, неча хил таом тортилгани муҳим эмас. Асосийси — яхши гурунг, маънавий суҳбатдан кўнгил яйрашига нима етсин. Дўсту биродарларнинг тўй-маърака, яхшию ёмон кунда бир-бирини йўқлаб бориши, дийдор кўришишидан мақсад ҳам шу, аслида.

Бахтиёр ҲАЙДАРОВ

"Оила даврасида" газетасидан олинди
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz