» » Кафтингиздаги имконият

Закладки Кафтингиздаги имконият

Название:
Кафтингиздаги имконият
Дата:
28-12-2013, 03:15
Автор:
Просмотры:
1357
 

Бир психолог танишим айтганди: «Сен машинада кетяпсанми, бахтлисан, ёнингда велосипедда кетаётганлар бор. Велосипеддамисан, бахт­лисан, пиёда кетаётганлар бор. Пиёда юрибсанми, бахтлисан, юролмай ногиронлар аравачасида уйида ўтирганлар бор...»

Ҳа, бахт ўзимизда, қалбимизда. Фақат уни ҳис қилмаймиз, англамаймиз.

Ишдан қайтар эканман, «Бахт уйи» деб ёзилган бинога кўзим тушди. Албатта, бу рамзий ном. Бу уй ҳеч кимга бахт олиб беролмайди. Лекин янги ҳаёт остонасига қадам қуйиш, оила деб аталмиш муқаддас қўрғоннинг тикланиши мана шу жойдан бошланади. Никоҳланишдан, бадиий тилда айтганда, бир жон бўлишдан сўнг янгидан-янги бахт эшиклари очилаверади. Буларнинг энг биринчиси — она ва ота бўлиш бахти. Оилада гўдак дунёга келганида ҳамманинг кўзида қувонч нурлари порлайди...

Донишмандлардан бирининг шундай сўзлари бор: «Бахтнинг бир эшиги ёпилса, албатта, иккинчиси очилади. Аммо кўпинча биз уни сезмай, ёпилган эшик қаршисида тўхтаб қолаверамиз».

Назаримда, аввало, шу дунёга келганимиз, Яратганнинг ҳаёт инъом этганининг ўзи — улкан бахт. Ҳаёт уммонида сузиб борар эканмиз, шу ҳаракатлар замирида англанмас марралар сари интилаверамиз.

Менимча, энг олий неъмат — бу инсоннинг ўзини англаш бахти.

 Ўзини англаган инсон эса, дунё моҳиятини англаб етади.

 Буни билмаслик эса одамзоднинг бахтсизлиги, фожиасидир...

Эрталаб ўрнингиздан турдингиз, шукрона айтинг: яна бир нурафшон тонгни кутиб олганингизга, кўзларингиз дунё гўзалликларини кўриб турганига, гулларнинг шамоллар олиб келган хушбўй ифорини туйганингизга, дас­турхонингизда ризқингиз турганига, хонадонингиздаги тинчликка, осмонингиздаги мусаффоликка.

Ахир бугун шуларнинг ҳаммаси қаршингизда! Уларни кафтингизда тутиб туриш эса ўзингизга боғлиқ.

 

Эътибор НОРБЎТАЕВА

"Оила даврасида" газетасидан олинди


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz