» » Болалар сони 8,5 миллион

Закладки Болалар сони 8,5 миллион

Название:
Болалар сони 8,5 миллион
Дата:
28-12-2013, 02:51
Автор:
Просмотры:
629
 
 

Ўзбекистонда 14 ёшгача бўлган болалар сони 8,5 миллиондан ортиқни ташкил этади

 
 
27 декабрда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси «Болалар ва ўсмирларнинг репродуктив саломатлиги – соғлом авлод гарови» мавзуидаги сайёр давра суҳбати ўтказди.

«Тадбир иштирокчилари томонидан истиқлолимизнинг илк кунларидан бошлаб Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини барпо этишнинг принципиал янгича ёндашувлари ишлаб чиқилганлиги, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш соҳасида «Соғлом она – соғлом бола» ғояси доирасида кенг қўламли умумдавлат чора-тадбирлари амалга оширилганлиги, оилада ва жамиятда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар ижобий натижалар бераётганлиги таъкидланди», – дея хабар бермоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисмини болалар ва ўсмирлар ташкил этади. Ҳозирги кунга келиб 14 ёшгача бўлган болалар сони 8,5 миллиондан зиёд, 15-18 ёшдаги ўсмирлар эса 1,9 миллиондан кўпроқ. Ўзбекистоонда болалар ва ўсмир қизларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати соҳага оид давлат дастурларининг қабул қилиниши туфайли етакчи тиббиёт ходимлари ва мутахассислари иштирокида мунтазам равишда фертил ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларнинг 100 фоизини камраб олган ҳолда чуқурлаштирилган комплекс тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Оналар ва болаларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология ҳамда педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказлари, акушерлик ва гинекология марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида филиаллари ва барча ҳудудларда болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика перинатал маркази ҳамда вилоят, шаҳар перинатал марказлари ташкил этилди. Ушбу марказлар энг юқори технологияли тиббий жиҳозлар билан таъминланиши натижасида республикада оналар ва болалар ўлимининг кескин камайишига эришилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизматининг қайд этишича, Бугунги кунда Ўзбекистонда миллионлаб ўқувчилар спортга жалб этилмоқда, натижада 2005 йили мамлакатда мутлақо соғлом болалар 52,7 фоизни ташкил қилган бўлса, 2012 йилга келиб бу кўрсаткич 63,2 фоизга эришилди. Тадбирда асосан болалар ва ўсмир қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилашда рационал овқатланиш, микронутриент ва йод етишмаслигининг олдини олиш мақсадида «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги, «Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги қонунларининг қабул қилиниши аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш, микронутриент, йод етишмаслиги натижасида келиб чиқадиган ҳолатларининг олдини олишда ижобий самарасини бераётганлигига тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбатида экологик номақбул ҳудудларда болалар гинекологияси ва эндокринологияси бўлимларини ташкил этиш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш, тиббиёт кадрларининг касбий маҳорати ва билимларини ошириш масаласига эътиборни кучайтириш лозимлигини таъкидланди.

«Тадбир иштирокчилари болалар ва ўсмир қизларнинг гинекологик ва бошқа касалланиш кўрсаткичларини аниқлаш методикасини яратиш бўйича умумий норматив ва меъёрий хужжатларни қабул қилиш, олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида болалар ва ўсмирлар репродуктив саломатлик хизматини такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, юқори технологияли ташхис қўйиш ҳамда даволаш усулларини, шунингдек профилактик чора-тадбирларни кенг татбиқ этиш лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтдилар», – дейилади Олий Мажлис қуйи палатаси матбуот хизмати хабарида.

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz