» » Муҳаммад Юсуф таваллуди

Закладки Муҳаммад Юсуф таваллуди

Название:
Муҳаммад Юсуф таваллуди
Дата:
28-12-2013, 02:45
Автор:
Просмотры:
1227
 
 

Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида Президент Қарори эълон қилинди

 
 
Президент Ислом Каримов Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги Қарорни имзолади. Қарор 27 декабрь куни имзоланган. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Қайд этилишича, ҳужжат «миллий адабиётимиз ва маданиятимизни ривожлантириш, халқимиз маънавияти, онгу тафаккурини юксалтириш, ёш авлод қалбида ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини, эзгу фазилатларни камол топтириш борасида ёрқин истеъдоди, бетакрор бадиий асарлари, ибратли ижтимоий фаолияти билан катта ҳисса қўшганини инобатга олиб» Муҳаммад Юсуфнинг 60 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида қабул қилинган.

Маълум қилинишича, марҳум шоир таваллудининг 60 йиллигини Ўзбекистон миқёсида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва жамоатчилик вакиллари томонидан берилган. Қарор асосида тасдиқланган ташкилий қўмита олдига бир ой муддатда Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини юқори савияда нишонлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Президент тадбирлар режасига шоирнинг «Сайланма» асарлари, «Муҳаммад Юсуф замондошлари хотирасида» тўпламини нашрга тайёрлаш ва чоп этишни, шоирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратишни, шунингдек, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф яшаган Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Пушкин-Солор кўчаси, 1-уйда ёдгорлик лавҳаси ўрнатишни киритиш ҳақида кўрсатма берган.

Бундан ташқари, тадбирлар режасига Ўзбекистондаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида шоир ижодига бағишланган учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш, 2014 йил апрель ойининг охирида эса Ўзбек Миллий академик драма театри биносида шоир хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказиш ҳам киритилади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маълумотларига кўра, Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. 1998 йили Ўзбекистон халқ шоири унвони билан мукофотланган. Илк шеърлар тўплами 1985 йили «Таниш тераклар» номи билан чоп этилган. Кейинги йилларда «Булбулга бир гапим бор» (1987), «Илтижо» (1988), «Уйқудаги қиз», «Ҳалима энам аллалари» (1989), «Ишқ кемаси» (1990), «Кўнглимда бир ёр» (1991), «Бевафо кўп экан», «Ёлғончи ёр» (1993), «Эрка кийик» (1995), «Осмонимга олиб кетаман» (1998), «Улуғимсан, ватаним» (2004) каби шеърий китоблари нашр этилган.

Муҳаммад Юсуф 2001 йил 31 июлда Элликқалъа туманида вафот этган.
 
Manba: Kun

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz